Galaxy A02 чиқди – атиги 100 долларга қўш камерали «автономлик монстри»!

  •   DiMaX
  •  2765
  •  27.01.2021 16:47

Galaxy A02 чиқди – атиги 100 долларга қўш камерали «автономлик монстри»!

Samsung компанияси ўзининг Galaxy A02 русумли смартфонини ўтган йили тайёрлаб, ҳаттоки Geekbench сервисида текшириб ҳам кўрганди. Энди эса уни расман тақдим этди; аниқроғи – бунинг учун алоҳида тадбир ўтказиб ўтирмасдан, ўзининг Таиланддаги сайтида эълон қилиб қўяқолди.

ЎҚИНГ: Realme янги «автономлик монстри»ни атиги 108 доллардан сотувга чиқарди (+видео)

Эсингизда бўлса, корпорация ўтган йил ноябрнинг сўнгида Galaxy A02s смартфонини тақдим этиб, сотувга чиқарган эди. Янги модел – Galaxy A02 эса ундан ҳам арзон чиқди – Таиланддаги нархи бор-йўғи 100 долларга тўғри келади!

Смартфон диагоналига 6,5 дюймлик, TFT матрицали экранга эга, унинг тасвир узатиши HD+ форматида (1560 х 720 пикселлик). Дисплейнинг юқори қисми ўртасида, «V» шаклидаги кемтикда 5 мегапикселлик олд камера датчиги жойлашган.

Galaxy A02 бош камераси 13 мегапикселлик асосий ва 2 мегапикселлик қўшимча сенсорларни ҳамда фоточақноқни ўз ичига олган.

Ушбу смартфоннинг нархидан ташқари мақтанишга арзигулик жиҳати – 5000 мА/соатлик аккумулятори бўлиб, у 7,75 ваттлик технология бўйича қувват олади.

ЎҚИНГ: OUKITEL F150 чиқди: 8000 мАс батареяли, «ўлдириб бўлмас» смартфон – атиги 110 доллар! (+видео)

Янги гаджет корпусининг ўлчамлари 164х75,9х9,1 миллиметрни ташкил этади, вазни эса 196 грамм келади. Унда бармоқ изи сканери, NFC модули ва бошқа зўр технология янгиликлар йўқ, лекин оддий фойдаланувчи учун керакли ҳамма нарса бор. Булар – 4G VoLTE, Wi-Fi (802.11 b/g/n), Bluetooth 5, GPS ва ГЛОНАСС интерфейслари, 3,5 миллиметрлик аудиотирқиш, иккита SIM-карта слотидан ташқари microSD форматли хотира картаси учун алоҳида уяча кабилардир.

Galaxy A02 учун тўрт ядроли MediaTek MT6739W процессори танланган. Samsung уни 2 ва 3 гигабайтлик тезкор, 32 ва 64 гигабайтлик доимий хотирага эга вариантларда таклиф этади. Бу смартфон Android 10 операцион тизими базасидаги Samsung One UI график қобиғи бошқаруви остида ишлайди.

ЎҚИНГ: Потенциал бестселлерлар – Galaxy A52 ҳамда Galaxy A72 нархлари чиқди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!