Galaxy A11, A31 ва 41'лар 64ГБ лик базавий хотирага эга бўлади

Galaxy A11, A31 ва 41'лар 64ГБ лик базавий хотирага эга бўлади

Samsung'нинг Galaxy A линейкасидаги гаджетлар бу йил жуда оммалашди. Эндиликда эса компания A11, A31 ва A41 каби янги смартфонлари билан 2020 йилда ҳам муваффақият қозонишни режалаштирмоқда.

Ушбу гаджетлар мос равишда SM-A115X, SM-A-315X ва SM-A415X модель рақамларига эга бўлиши айтилмоқда. Лекин бундан-да муҳимроғи, уларнинг барчаси энг ками 64ГБ доимий хотира билан таъминланади.

Ортга назар солсак кўришимиз мумкинки, A10 ва A30 моделларининг бошланғич хотира сиғими 32ГБ бўлган, шунинг учун кейинги моделларда 64ГБ га ўтилиши мижозлар томонидан илиқ кутиб олиниши керак.

Infinity-O AMOLED дисплейи ва тўртбурчак шаклдаги камера модулига эга бўлиши айтилаётган A51 ва A71'лар рендерларини ҳам яқинда кўрган эдик. Бироқ A сериясининг қуйироқ тоифадаги вакилларида ҳам ушбу дизайн қўлланиладими-йўқми, бу ҳақда ҳозирча бирор гап йўқ.

Баъзи бир миш-мишларга кўра эса, Galaxy A'нинг илк янги моделлари келгуси ойнинг бошиданоқ тақдим қилиниши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Мана, Samsung Galaxy S11 қандай бўлади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.