Galaxy A13 5G'нинг дизайни ва техник жиҳатлари маълум бўлди

Galaxy A13 5G'нинг дизайни ва техник жиҳатлари маълум бўлди

Бир неча кун олдин Galaxy A13 5G смартфонининг фойдаланувчи қўлланмаси интернет сайтларида пайдо бўлган эди. 

ЎҚИНГ: realme янги флагман смартфонни намойиш этмоқчи 

Қўлланма смартфоннинг аввалги рендерларини аниқ бўлганини тасдиқлади. Қурилма дисплейининг юқори қисмидан томчисимон шаклдаги селфи камера ўрин олади.

Қувват тугмаси билан бармоқ изи сканери вазифасини бажарувчи тугма ҳамда овозни созлаш тугмалари смартфоннинг ўнг томонида жойлашади. USB-C порти, динамик ҳамда 3.5мм аудио жек эса пастки қисмдан ўрин олади. 

Орқа панелда 50МП асосий камера билан бирга 5МП ва 2МП қўшимча камералар ҳамда LED чироғи жойлашади. Смартфон шу йилнинг охири ёки келаси йилнинг бошида тақдим этилади. 

Қурилма эски Android 11 ҳамда One UI 3 операцион тизимида ишлайди. Smartfon Dimensity 700 чипи билан жиҳозланган ҳамда унинг 4/6ГБ тезкор хотира ва 64/128ГБ доимий хотирага эга тури мавжуд. 

Galaxy A13 5G смартфони 5,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлиб, уни 25 ваттда қувватлаш мумкин. 

ЎҚИНГ: Чизмалар Xiaomi 12 Ultra қандай дизайнда бўлишини кўрсатиб берди 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!