Galaxy A23 5G'нинг нархи маълум бўлди

Galaxy A23 5G'нинг нархи маълум бўлди

Samsung компанияси шу йилнинг март ойида Galaxy A23 4G моделини тақдим этган эди. Ушбу қурилма бошқа компанияларнинг смартфонлари билан рақобатлаша олмади. Шунинг учун Samsung энди унинг 5G версиясини тақдим этади.

A23 5G модели Snapdragon 695 чипи билан жиҳозланади. Унинг Европадаги нархи маълум бўлди. Нархга эътибор қаратадиган бўлсак, компания рақобат бўйича яна муаммоларга дуч келиши мумкин.

Қурилманинг 64ГБ хотирага эга бўлган тури тахминан 300 евролар атрофида сотувга чиқади. Смартфон 25 ваттда қувват олувчи 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланади. Унда Bluetooth 5.0, NFC ва microSD картаси учун уя мавжуд бўлади. 

Смартфон 5G тармоғи яхши ишлайдиган мамлакатлар - Европа ва Шимолий Америка давлатлари, Ҳиндистон ҳамда Жанубий Кореяда сотувга чиқади. 

ЎҚИНГ: Galaxy Unpacked'нинг янги трейлери эгилувчан смартфонлар текисларига қараганда яхшироқ эканини айтади 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!