Galaxy A23 серияда яна бир янги смартфон тақдим этилади

Galaxy A23 серияда яна бир янги смартфон тақдим этилади

Galaxy A23 5G яқин кунлар ичида тақдим этилиши кутилмоқда. Ушбу смартфон ёлғиз тақдим этилмайди. Сериясига A23e модели ҳам қўшилади.

Смартфон Ҳиндистон бозори учун ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Рендерлар орқали смартфон қандай дизайнда бўлиши маълум бўлди. Корпус сифати ва ҳажми бўйича А23e аввалроқ тақдим этилган А23 моделидан фарқ қилмайди. Асосий фарқ эса камерларда, чунки А23e моделига фақат битта камера ўрнатилади. Анчадан бери Samsung битта камерага эга смартфон тақдим этмаган эди.

Шуниси маълумки, ушбу модель А23 моделлари орасида энг арзон смартфон бўлади. Ҳозирда унинг техник кўрсаткичлари ҳақида ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас. Смартфон ҳаворанг, оқ ва қора рангларда тақдим этилди. Нарх тўғрисида ҳам маълумотлар ошкор қилинмаган.

ЎҚИНГ: Samsung расман Galaxy Watch5 ва Watch5 Pro соатлари тақдим қилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!