Galaxy A50 смартфони ва бошқа қимматбаҳо совринлар ютуққа қўйилган танловга марҳамат!

  •   DiMaX
  •  1066
  •  16.01.2021 10:11

Galaxy A50 смартфони ва бошқа қимматбаҳо совринлар ютуққа қўйилган танловга марҳамат!

«Ўзбектелеком» акционерлик компанияси Instagram ижтимоий тармоғида UZTELECOMGIFTS номли видеороликлар танловини йўлга қўйган эди. UZTELECOM ўз сайтида унинг биринчи босқичи якунланганини эълон қилиб, иккинчи босқичида иштирок этишга чорлаган.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком»дан иккита хушхабар: энг фойдали мобил тарифга уланиш ва Wi-Fi роутер бепул!

Танловнинг иккинчи босқичи 2021 йил 16 январдан 20 январга қадар давом этади. Унда иштирок этиш учун мазкур компания томонидан тақдим этилаётган хизматлар ёки тариф режалари ҳақида давомийлиги 15 сониядан 2 дақиқагача бўлган видеоролик тайёрлашингиз ҳамда уни #UZTELECOMGIFTS ҳэштеги билан ўз Instagram-саҳифангизда тарғиб этишингиз лозим.

Иккинчи босқичнинг тақдирлаш маросими тез орада – 2021 йил 21 январь куни бўлиб ўтади. Ушбу танловга тақдим этилган видеолар кўриб чиқилиб, энг кўп лайк тўплаган ўнта лавҳа аниқланади ва UZTELECOMGIFTS саҳифасига жойлаштирилади.

ЎҚИНГ: Оператор иловаси 2021 йилда ҳам ҳар гал 3750 МБгача бонуслар совға қилишда давом этади!

Танлов шартларига кўра, тариф режалари, шунингдек компаниянинг хизматлари ҳақидаги энг ижодий, маълумотли ҳамда сифатли видеороликлар ижодкорлари энг зўр ва керакли совғаларни қўлга киритишади:

1-ўрин – 3 999 999 сўмлик чиройли рақам ва Samsung Galaxy A50 смартфони;

2-ўрин – 1 999 999 сўмлик чиройли рақам ва Samsung Galaxy Watch Active ақлли соати;⠀

3-ўрин — 1 199 999 сўмлик чиройли рақам ва Samsung Galaxy Buds симсиз қулоқчини.

Энг АСОСИЙ ютуқ – СИЗНИНГ РОЛИГИНГИЗ компания маҳсулотларини тарғиб қилишда қўлланилади ва уни БУТУН МАМЛАКАТ томоша қилади.

Батафсил шартлар ҳақида мазкур ҳавола орқали билиб олинг ва иштирок этишга шошилинг!

ЎҚИНГ: UZTELECOM интернетни нақ икки баробарга арзонлаштирмоқда!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.