Galaxy A7 (2016): Флагмандан илҳом олган оммабоп смартфон

Galaxy A7 (2016): Флагмандан илҳом олган оммабоп смартфон

Қисқача техник тавсиф:

Операцион тизим: Android v5.1.1 (Lollipop), v6.0.1 (Marshmallow)га янгилаш мумкин.

Экран: 5.5 дюйм, 1080х1920 пиксель (401 ppi), SuperAMOLED, Corning Gorilla Glass 4, 2.5D безак шишаси.

Хотира: 3 ГБ оператив хотира, 16 ГБ доимий ички хотира (10.7 ГБ фойдаланувчи учун), microSD қўшимча хотира бўлмачаси (128 ГБ.гача).

Процессор: 8 ядроли ва частота тезлиги 1.6 ГГц бўлган Exynos 7580 процессори, Mali T720 ёрдамчи график-тасвир процессори.

Аккумулятор: Li-Pol, 3300 мА соат, тезкор қувватлаш, 110 минутда 100 фоиз қувват олади. Тўла қувват билан 15 соат видео кўриш, 3G ёки LTE алоқа тармоғида 14 соат суҳбат қуриш, эркин мулоқот режимида 17 соат фойдаланиш мумкин.

Камера: 5 мегапикселли олд камера (f/1.9), бош камера 13 мегапикселли (f/1.9).

Сим-карта: 2 та nanoSIM-карта, уларнинг бирига қўшимча хотира картасини ўрнатиш мумкин.

Қўшимча: Бармоқ излари сканери, акселерометр, геомагнит датчиги, Холл датчиги, оралиқ-масофа датчиги, ташқи ёруғлик датчиги.

Корпус талқинлари: тилла, қора, оқ ранглар.

Ўлчамлари: 151.5 x 74.1 x 7.3 мм, оғирлиги – 172 грамм.

Смартфон комплектида телефон, қувватлаш қурилмаси, SIM-карта бўлмачасини очиш учун скрепка,  симли стереогарнитура, қўлланма мавжуд бўлади.

Galaxy A7 2016: Танишув

2016 йилнинг А-туркум гелексилари ҳақида аввалги А5 ҳақидаги тавсифимизда ҳам маълумот берган эдик. А7 унга нисбатан каттароқ ва илғор жиҳатларга эга.

2016 йилга мансуб А-сериясида ишлаб чиқарилаётган смартфонларнинг нафис ва ўзига хос дизайни Samsung Galaxy S6 фалгманига ўхшаб кетади. Имкониятлари ҳам нисбатан флагманга яқин. Йирик экран диагонали, дизайн сабаб у компаниянинг асосий қурилмалари қаторидан жой эгалламоқда.

Ўз навбатида А-туркуми орасида А7 мобиль телефонлар оиласи “байроқдор”, яъни энг яхшиси ҳисобланади. У асосан арзон ва сифатли смартфонни маъқул кўраётган Осиё мобиль қурилмалари бозори учун ишлаб чиқарилмоқда. А5 дан фарқли жиҳатлари қаторига йирик экран, тезкор хотира ва бошқа жиҳатларни қўшиш мумкин.

5.5 дюйм диагоналли экранга эга смартфон харидорни диққатини ўғирлаб олади. А7 экрани ўз ўлчамига нисбатан максималь даражада сифатли. Унинг фаблетга хос ўлчами ўз навбатида кўпчиликнинг кафти учун катталик қилиш мумкин. Узоқ вақт “туриб берадиган” аккумулятор эса унинг яна бир устун жиҳати. 2016 йилги Samsung Galaxy A7 Ўзбекистон смартфон бозорида ўртача 300 АҚШ долларидан сотилмоқда.

Жозибадор дизайн, самарали фаолиятга эга, флагмандан бор-йўғи бир қадам орқада бўлган ҳамёнбоп фаблетларнинг энг яхшисини қидириб юрганлар учун Galaxy A7 (2016) айни муддао.

Galaxy A7 2016: Дизайн, ўлчам, бошқарув элементлари

Барча А-туркумидаги мобиль телефонларнинг корпуси бир хил материалдан, яъни алюминий металл ҳамда пластик хомашёсидан тайёрланган. Уларнинг дизайн ечими бир хил – Galaxy S6’га хос, корпус ранглари ҳам бир хил. Фақатгина ўлчамларида – экран диагонали, корпус қалинлигида фарқ қилиши мумкин.

Металл корпус, экрандан иборат олд панел, алюминий синчнинг ҳам олд ва орқа томонида фойдаланилган безак шиша ва 2.5D шаклидаги ҳимоя шиша смартфоннинг олд ва орқа томон кўринишига алоҳида нафислик бағишлаган. Экранда Corning Gorilla Glass 4 ҳимоя шишаси татбиқ этилган.

Телефон аппарати имкон қадар кенгроқ аудиторияни қамраб олиши учун уни биратўла уч рангли, яъни тилла, қора ва оқ ранг корпус талқинлари ишлаб чиқарилмоқда. Уларнинг ҳар бири металл мисол товланади. Айниқса, қуёшда смартфон корпусининг жозибаси янада яққол намоён бўлади.

Орқа панел бармоқ изларига ўчроқ. Хусусан, ички шароитда улар яққол кўзга ташланади. Қурилма корпусидаги эргономика, яъни корпуснинг қиррадорлиги, шаклдорлиги, нишаблик ва нозик қияликлар унинг кафтда мустаҳкам ўрнашишига хизмат қилади.

Корпуснинг юқори ва қуйи қисмларидан микрофонлар ўрин олган, шунингдек ташқи шовқинни камайтириш тизими ҳам мавжуд. У шовқин пайтида яхши иш беради.

15

Galaxy A7 2016 2 та алоҳида овозни бошқариш тугмалари корпуснинг чап ёнидан ўрин олган.

Ўчириш / Ёқиш тугмаси эса ўнг ёнда жойлашган.

09

Шунингдек. бу ерда 2 та SIM-карта (nano) бўлмачаси мавжуд. Улардан бирини қўшимча хотира картаси учун ҳам ишлатиш мумкин.

Galaxy A7 2016 гаджетининг орқа панелида, корпуснинг юқори қисмида 13 мегапикселли камера мавжуд. Унинг қаторида эса светодиодли фоточақноқ ўрнашган.

Корпуснинг қуйи қисмида 3.5 мм наушник гарнитураси учун коннекторга, шунингдек овоз узаткичга жой берилган.

Galaxy A7 2016 экранининг юқори қисмида масофа-оралиқ ҳамда ёруғлик датчиклари мавжуд.

Экраннинг қуйи қисмида эса “Home” моддий клавиши, унинг ён томонларида 2 та сенсор клавишлар мавжуд. Улар кўк тусли клавишости чироқларига эга. Марказий “Home” тугмасида эса бармоқ излари сканери мавжуд. Унинг бармоқ изини сезиш тезлиги ва аниқлиги жуда яхши. Аммо, сканер нам бармоқларни ўқимайди.

Galaxy A7 2016 смартфонига хос яна бир эътирозли жиҳат – бу аввал татбиқ қилинган светодиодли  индикаторнинг йўқлиги. У қоронғу вазиятларда жуда яхши иш берган. Бироқ, бу у қадар ҳам катта муаммо эмас.

Galaxy A7 2016: Дисплей, экран

5.5 дюймли SuperAMOLED матрицасида фаолият кўрсатадиган экранниг пиксель сиғими 1080х1920 (424 ppi) белгига тенг. У Corning Gorilla Glass 4 ҳимоя шишасидан ишланган. Айтганимиздек, экран ҳошиясида 2.5D шаклидаги ҳимоя шишаси ётқизилган.

Эслатиб ўтиш керакки, 2015 смартфон бозорининг барча компаниялари флагман телефонларида AMOLED матрицани ўрната бошладилар. Яъни, Samsung технологияси жуда оммалашди.

А7 2016 экрани сифати хусусида ортиқча бирор эътирозга ўрин йўқ. Матн, видео, тасвир бўладими, экран уларни ички шароитда ёки қуёш нурлари остида сифатли намойиш этади.

14 (1) 15 (1)

Анъанага кўра экранда рангларни акс эттиришнинг турли режимларидан фойдаланиш мумкин. Мисол учун,  “Мослаштирилган экран”, “Фильм AMOLED”, “Фото AMOLED”, “Бош”. Кимки табиий ранг тарафдори бўлса, ёки бир оз ёрқинликни ёқтирса, ўз хоҳишига мос режимни танлайди.

Galaxy A7 2016 экран ёруғлигини автоматик созлаш режими кам-кўстсиз ишлайди. Фойдаланиш жараёнида бу борада бирор носозлик кузатилмади. Бунинг яхши томони сифатида кўчада ҳам экраннинг ўқиш учун созланишини айтиш жоиз.

Назарий жиҳатдан олганда смартфон ўлчамидаги дисплейнинг FullHD сиғимли бўлиши – бу максималь даража ҳисобланади. Флагманларда жорий этилаётган QHD сиғимли экранлар ва Galaxy A7 2016 дисплейидаги тасвирларни солиштириб кўрсак, фарқ сезилмайди.

Шу билан бирга, кўпчилик AMOLED экранни қизиб кетишда айблайди. Эҳтимол, бир неча йил аввалги смартфонларда бу ҳолат кузатилгандир. Лекин, Galaxy A7 2016 смартфонини ишлатиб кўриш, кун давомида 3-4 соатлик фойдаланиш жараёнида бу борада бирор муаммо юзага келмади.

Экран тўғрисидаги хулосани айтиш мумкинки, Galaxy A7 2016 смартфон бозоридаги энг яхши экран технологиясига эга гаджетлардан бири. У сизга узоқ вақт хизмат қилиши мумкин.

Galaxy A7 2016: Аккумулятор

Смартфонда татбиқ этилган, электр сиғими 3300 мА соат бўлган Li-Pol аккумулятори Хитой смартфонларидаги 4000-5000 метр Ампер соат сиғимли “қувват тош”ларига қараганда узоғроқ ишлайди. Боиси, Самсунг мунтазам равишда тизимни энерготежамкорлик жиҳатлари билан уйғунлаштириб келади.

Мисол учун, AVI, FullHD, MX Player каби сиғимли видеолар максималь ёруғликда қўйилганида бу тестда 3000 мА соат қувватга эга кўплаб хитойлик шоввоз смартфонлар 5-7 соатдан сўнг “синиб” қолади. яркость). А7 2016 эса тўла қувват билан 15 соатгача видеони ўқий олади.

Компаниянинг айтишича, тўла қувват 3G тармоғида 17 соат мулоқот учун, мусифа тинглаганда 78 соатга етар экан.

Интернет тармоғи, мессенжер ва тармоқлардан фойдаланганда, кундалик ўртача мулоқот қилганда А7 телефонининг тўла қуввати фойдаланувчига 2-3 кунга етади. Бироқ, овозли қўнғироқ ва SMS хизматидан фойдаланилмаса, интернет узоқ қолиб кетилмаса, тўла қувват телефон аппаратига 3.5 кунгача ишлашига етади. Бу ёмон натижа эмас, албатта. Нисбатан фаол фойдаланувчилар бўлса, улар смартфонни тўла қувватлаб, ундан 2 кун фойдаланишлари мумкин. Бу кундалик 3 соатлик фаол экран, 1 соатлик мулоқот қилишни англатади.

Galaxy A7 2016 аккумулятори ўзининг “укаси” А5’дан 15-20 фоиз кўпроққа етади. Устига устак, тезкор қувватлаш тизими мавжуд бўлса.

Galaxy A7 2016 телефони 110 дақиқада тўлиқ қувват олиш имконига эга. Ярим соатда эса қувватини яримдан ошира олади.

Шу билан бирга, фойдаланувчига қувватни тежаш бўйича бир қатор тасиялар таклиф қилинади. Хусусан, экраности чироғини ўчириш, процессор частотасини камайтириш орқали фойдаланиш вақтини 20 фоизга ошириш мумкин. Максималь даражада қувватни тежаш режимида экранда кулранг эгалик қилади ва аппарат жуда озгина қувват билан ҳам 1 соат ишлаб бера олади.

Galaxy A7 2016: Ички платформа, хотира, оператив хотира, самарадорлик

Exynos 7580 процессоридан фойдаланишга ўтиш А7 2016 самарадорлигини сезиларли равишда ошишига олиб келди. 28 нанометрли жараёнда ишласа ҳам, процессор оғир юклашлар пайтида ҳам деярли қизиб кетмайди. Бу қизиш фақатгина  LTE тармоғида маълумот алмашганда камера атрофида бир оз сезилади.

Galaxy A7 2016’да 16 ГБ (10.7 ГБ фойдаланувчи учун) доимий ички хотира мавжуд. Шунингдек, қўшимча хотира картасини ҳам ўрнатиш мумкин. Шу жиҳати билан ҳам у Samsung флагманларини эслатади. А7 маълумот сиғими 128 ГБ бўлган қўшимча флешкани қўллаб-қувватлайди.

Оператив хотира эса — 3 ГБ! Бу унга барча вазифа ҳамда амалларни бажариши учун бемалол етади. Процессор, дастурий таъминот ва тезкор хотира ўртасидаги мувофиқлик аппаратга тез ишлаши, қизиб кетмаслиги, қотиб қолмаслигига хизмат қилади.

Galaxy A7 2016: Коммуникация имкониятлари.

Galaxy A7 2016 смартфони алоқа тармоғининг GSM / HSPA / LTE (LTE Advanced Cat.6.) тармоқларида фаолият кўрсатишга мўлжалланган. Унда симсиз алоқанинг Wi-Fi 802.11 a/b/g/n, dual-band, WiFi Direct, Bluetooth v4.1, A2DP, EDR, LE, GPS      , A-GPS, GLONASS/ BDS (минтақага кўра), USB, NFC (LTE’га мўлжалланган моделлари учун), FM-радио каби технологияларидан фойдаланиш мумкин. Шунингдек, корпусда USB microUSB v2.0 коннектори ўрнатилган.

Шунингдек, мобиль телефон аппаратида акселерометр, ташқи ёруғлик датчиги, оралиқ-мўлжал датчиги, оралиқ-масофа датчиги, Холл датчиги, оптик барқарорлаштиргич, рақамли компас каби сенсорлар мавжуд.

Galaxy A7 2016: Камера

Galaxy A7 2016 смартфонининг олд камерасида 5 МП ёруғлик қамрови юқори — f/1.9 диафрагмали бўлган модул татбиқ этилган. Унда 1080p сиғимли видео тасиврга олиш мумкин.

Телефоннинг бош камераси 13 мегапикселли бўлиб, унинг имкониятлари 2015 йилнинг Самсунг флагманлариники билан бир хил. Сифатли ва аниқ суратлари билан фойдаланувчига маъқул келади. Унинг аввалги моделидаги камерадан яна бир фарқли жиҳати — ёруғлик паст шароитда ҳам яхши суратга олишидир. Бош камерада оптик барқарорлаштириш тизими, автофокус, LED чироқ, сурат сифатини текшириш тизими, манзилни белгилаш, фокусни белгилаш, юзни аниқлаш тизимлари, шунингдек “panorama”, “HDR” (8 мегапикселгача) режимлари мавжуд.

Камера ҳақида умумий қилиб унинг сурат борасида нозиктаъб инсонларга ҳам маъқул бўлишини айтиш мумкин.

Қуйида Galaxy A7 2016 камерасида олинган суратларга ўзингиз баҳо беринг:

Galaxy A7 2016: Дастурий таъминот ва операцион тизим

Ушбу модель бозорга Android 5.1.1 операцион тизими билан чиққан бўлса ҳам, кейинчалик уни  Android 6 тизимига янгилаб олиш мумкин бўлди. Опреацион тизимнинг компания ишлаб чиққан TouchWiz мослаштирилган талқини жаҳоннинг энг яхши мобиль тизим бошқарувчиларидан биридир. Муваффақиятли Samsung S6 ҳам мазкур ОТда фаолият кўрсатади.

Энг илғор Самсунг телефон аппаратларидан фарқли равишда ушбу смартфонда FM-радио алоқа тизими ўрнатилган.

Galaxy A7 2016 орқали Samsung App Store дўконидан S Health, болалар режими ва бошқа фойдали илова-дастурларни юклаб олиш мумкин.

Samsung Knox ечими ҳимояланган юклаб олиш тизими платформа хавфсизлигини таъминлайди. Шунингдек, унинг ёрдамида бирор иловани 2 нусхада ўрнатиш мумкин. Бу – бир телефон аппаратида 2 та WhatsApp мессенжери бўлади ва уларнинг ҳар бирини 2 та SIM картада алоҳида ишлатиш мумкин. Бошқа дастурлардан худди шундай фойдаланиш мумкин. Ҳали Galaxy A7 2016 берган бу имкониятни бошқа бирор мобиль аппарат тизими фойдаланувчиларга тақдим қилмаган эди.

Galaxy A7 2016: Таассурот ва хулоса  

Galaxy A7 2016’да алоқа сифати аъло даражада, овоз узатиш ва товуш тизими кўнгилдагидек, қўнғироқ овози ўртадан юқори ва унда ҳам бирор камчилик мавжуд эмас – уни сумка ёки чўнтак ичида ҳам эшитиш мумкин, Титроқ-қўнғироқ ҳам ўрта даражали, шовқинни камайтириш тизими яхши ишлайди, унга ҳам бирор эътироз йўқ.

Galaxy A7 2016 корпуси яхши материаллардан тайёрланган, экран шишаси одатдаги бахтсиз тасодифларга анча чидамли.

Galaxy A7 2016 моделининг дизайни ва кўриниш ҳам нафис, жозибадор, флагманлар нафаси ва ҳашами уфуриб туради.  У унча-мунча фаблетликка ҳавасманд қурилмалардан салобатли туйилади. Самарадорлик жиҳатидан ҳам Galaxy A7 2016 анча илғор. Ҳозирга қадар платформа ва операцион тизим юзасидан жиддий ва оммавий эътирозлар кузатилмаган.

Galaxy A7 2016 моделининг SuperAMOLED платформасида ишлайдиган дисплейга эга бўлиши ўз синфида унинг пешқадамлигини таъминлайди, рақибларидан устун келишига ёрдам беради. Смартфоннинг қувват тизими ҳам ўз эгасини қувонтиради. Юқорида қайд этганимиздек, Galaxy A7 2016 Ўзбекистон смартфон бозорида ўртача 300 АҚШ долларидан сотилмоқда.

Бу сизга Galaxy A7 2016 тўғрисида айтмоқчи бўлган техно-жиҳатлар ва зарур маълумотлар. Доимгидек, танлаш ихтиёри ўзингизда қолади. Бозорингизни берсин!

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

asaxiy.uz 2,342,400 сўм Сотиб олиш
www.olx.uz $250-300 Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!