Galaxy Book S: биринчи сурати ва Geekbench тести натижалари

  •   DiMaX
  •  1061
  •  05.08.2019 12:51

Galaxy Book S: биринчи сурати ва Geekbench тести натижалари

Samsung компанияси ўзининг навбатдаги ноутбукини тақдим этишга тайёргарлик кўряпти. Таниқли инсайдер Эван Бласс хабарига кўра, уни Galaxy Book S деб номлашган.

ЎҚИНГ: Samsung Flash – ностандарт дизайнли ноутбук намойиш этилди (+видео)

Айтиш керакки, Samsung ўзининг илк «Галактика китоби»ни 2017 йили тақдим қилган, узлуксиз 20 соат ишловчи Galaxy Book 2 планшет-трансформери эса бултур кузда дунё юзини кўрган эди. Янги моделнинг улардан асосий фарқи – Samsung Galaxy Book S клавиатурасини олиб қўйиб, ўзини планшет тарзида ишлатиб бўлмайди. Яъни, илгариги «аждод»лари ҳам ноутбук, ҳам планшет шаклида фойдаланиладиган гибрид бўлса, янгиси фақат ноутбукдир.

Эван Бласс мазкур гаджетнинг биринчи суратларини эълон қилди:

Кўряпмизки, Galaxy Book S экранининг ромлари юпқа бўлган стандарт ноутбук экан. Унинг корпуси бир томонида USB Type-C ҳамда қулоқчин учун аудиотирқиш мавжуд.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг митти ўйин ноутбукини томоша қиламиз! (+ВИДЕО)

Аввалроқ Galaxy Book S лаптопи Geekbench сервисида текшириб кўрилган ва ўшанда унинг айрим хусусиятлари маълум бўлган эди. Маълум бўлишича, Samsung уни Snapdragon 855 процессори ҳамда 8 гигабайтлик тезкор хотира билан таъминлаган. Мазкур ноутбук Windows 10 операцион тизими бошқаруви остида ишлайди.

Samsung ушбу маҳсулотини яқин орадаги тадбирларидан бирида намойиш этса керак. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса 2 105 000 сўмдан бошланувчи нархларда Asus, Acer, Apple, Lenovo, HP ҳамда Dell ноутбукларини сотиб олиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Wi-Fi паролини Windows тизимли компьютер ёки ноутбукда аниқлаймиз