Galaxy Fold ғилофини Samsung яна битта смартфон нархида сотади!
Samsung ўзининг инқилобий қурилмаси – Galaxy Fold буклама смартфонини февралда тақдим этган бўлса-да, сотувга ҳали чиқармади. Компания ҳозирда яна иккита буклама смартфон тайёрлаяпти, улардан бири Huawei Mate X’га ўхшайди.
Galaxy Fold смартфонини харид қилганлар ҳам уни авайлаб, ғилофга солиб, ҳимоялаб ишлатишлари тайин. Англиядаги энг йирик смартфон аксессуарлари дўкони – MobileFun сайтида ёзилишича, Samsung мазкур қурилма учун ўзи ғилоф ҳам тақдим этади ва у тахминан мана бундай кўринишда бўлади:
Энг қизиғи шундаки, жанубий кореялик корпорациянинг ушбу аксессуари 120 долларга баҳоланади, бу эса бендайроқ битта смартфоннинг нархига тенг!
MobileFun интернет-дўкони эса Galaxy Fold учун арзонроқ ғилофларни ҳам таклиф этмоқда. Жумладан, Case-Mate моделлари, версиясига боғлиқ ҳолда 45 ва 65 доллар туради. Samsung эса Galaxy Fold учун чиқариладиган ғилофларини икки ойдан сўнг, оқ ва қора рангларда сотувга қўяди.
ЎҚИНГ: Эшагидан тушови қиммат: бу смартфон ғилофи нақ 3012 доллар туради!