Galaxy фойдаланувчилари! Galaxy Store иловаси дарҳол янгиланг!

Galaxy фойдаланувчилари! Galaxy Store иловаси дарҳол янгиланг!

Агар сиз Samsung Galaxy фойдаланувчиси бўлсангиз смартфонингиздаги Galaxy Store иловасини ҳозироқ охирги версияга янгилашингиз тавсия қилинади. Гап шундаки, Samsung'нинг Android учун Galaxy Store иловалар дўконида иккита хавфсизлик камчилиги топилган.

Маълум бўлишича, NCC Group ахборот технологиялари хавфсизлик компанияси ўтган йилнинг ноябр-декабр ойларида Samsung иловасида иккита: CVЕ-2023-21433 ва CVЕ-2023-21434 заифликларини топишган ва бу ҳақда компанияни хабардор қилишган.

Икки заифликларнинг бири, CVЕ-2023-21433, Samsung смартфонига аллақачон ўрнатилган фирибгар иловани ишга туширилишига рухсат бериши ва Galaxy Store дўконидаги исталган иловани ўрнатиши мумкин бўлган.

Иккинчи камчилик эса, CVЕ-2023-21434, илова ичидан WebView сифатида ишга туширилиши мумкин бўлган доменлар рўйхати филтрланишини четлаб ўтиш ва исталган саҳифани очиш имконини беради.

Албатта, Samsung ушбу хатоликларни тўғирлаган ҳолда Galaxy Store'нинг 4.5.49.8 версиясини чиқарган ва у юқоридаги иккала камчиликларни ёпади.

ЎҚИНГ: Galaxy S23 Ultra'да олинган тунги суратлар тақдим этилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!