Galaxy M20 ҳам намойишдан олдин тасодифан Samsung сайтида «кўринди»!

  •   DiMaX
  •  2362
  •  11.01.2019 18:02

Galaxy M20 ҳам намойишдан олдин тасодифан Samsung сайтида «кўринди»!

Samsung компанияси ўзининг Galaxy S10 туркумидаги флагманларининг тақдимот санасини расман айтди. Аммо аксарият истеъмолчилар унинг энг арзон – Galaxy M туркумидаги смартфонларига кўпроқ қизиқишмоқда.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Энг арзон Galaxy M смартфони 6 дюймлик экран ва 3400 мА/соатлик аккумуляторга эга!

Яқиндагина жанубий кореялик техногигант Galaxy M10 модели ҳақидаги айрим маълумотларни тасодифан ўз сайтига чиқариб, сўнг дарров яшириб қўйганди. Энди эса компаниянинг Ҳиндистон фойдаланувчиларини техник қўллаб-қувватлаш сайтида Galaxy M20 смартфони тўғрисидаги саҳифа ҳам шу тарзда фош бўлган:

Кўриб турганингиздек, ушбу қурилма SM-M205F/DS модел рақами остида акс этган. Афсуски, унинг техник хусусиятлари ёзилмаган, инсайдерлар улардан аммо айримларини айтишган.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy M смартфонларининг нархлари эълон қилинди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.