Galaxy M30 арзон бўлса-да, учталик камерага ва нақ 5000 мА/соатлик аккумуляторга эга!

  •   DiMaX
  •  5487
  •  07.01.2019 16:21

Galaxy M30 арзон бўлса-да, учталик камерага ва нақ 5000 мА/соатлик аккумуляторга эга!

Samsung компаниясининг янги туркумидаги арзон смартфонлари шу ойдаёқ расман намойиш этилиши кутилмоқда. Улардан Galaxy M10 ҳамда Galaxy M20 ҳақида бирмунча маълумотлар берганмиз. Германиянинг Allaboutsamsung нашри Galaxy M30 моделининг айрим хусусиятларини маълум қилди.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Galaxy M30 ҳам Geekbench’да «қўлга тушди»: Exynos 7885 чипли ва Android 8.1 Oreo тизимли!

Маълумотларга кўра, Galaxy M30 кенг форматли 6.38 дюймлик экранга эга. Томчисимон «ўйиқ»ли – Infinity-U туридаги мазкур дисплейнинг тасвир аниқлиги эса Full HD+ форматида бўлади.

Ушбу моделнинг афзалликларидан яна бири – аккумуляторининг нақ 5000 мА/соатлик сиғимга эга эканлигидир. Айни шуниси арзон смартфонлар бозори учун муҳим жиҳатлардан ҳисобланади.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Энг арзон Galaxy M смартфони 6 дюймлик экран ва 3400 мА/соатлик аккумуляторга эга!

Бундан ташқари, гарчи ҳамёнбоплар қаторида бўлса-да, смартфоннинг бош камерасида нақ учта – 13 + 5 + 5 мегапикселлик датчиклар қўлланади. Селфилар учун эса дисплей «кемтиги»да 16 мегапикселлик якка камера жойланган.

Аввалги «сизиб чиққан» хабарларга кўра, Galaxy M30 самарадорлигини Exynos 7885 процессори ва 4 гигабайтлик тезкор хотира таъминлайди. Смартфон 64 ва 128 гигабайтлик доимий хотирали вариантларда тақдим этилади. Мазкур девайс Android операцион тизимининг 8.1 Oreo талқини бошқаруви остида ишлайди.

ЎҚИНГ: Samsung энг арзон смартфони – Galaxy M10’ни тақдимотдан аввал тасодифан «сотиб қўйди»

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!