Galaxy M30 селфифонининг тақдимоти яқин: нархи ва жиҳатлари ҳақида янги маълумотлар

  •   DiMaX
  •  7836
  •  09.02.2019 07:37

Galaxy M30 селфифонининг тақдимоти яқин: нархи ва жиҳатлари ҳақида янги маълумотлар

Samsung компаниясининг янги жорий этилган ҳамёнбоп Galaxy M туркумида дастлаб учта смартфон бўлиши аввалдан маълум эди. Улардан иккитаси тақдим этилиб, сотувга ҳам чиқди, энди эса Galaxy M30 моделига навбати келди.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Galaxy M30 ҳам Geekbench’да «қўлга тушди»: Exynos 7885 чипли ва Android 8.1 Oreo тизимли!

Мазкур сериянинг илк иккита вакили Ҳиндистонда намойиш этилгани ва ҳозирча фақат шу ўлка бозорига чиққанидан хабарингиз бор. Ушбу мамлакатнинг 91mobiles нашри эса, инсайдер Sudhanshu Ambhore’га таянган ҳолда уларнинг учинчиси ҳақидаги маълумотларни ҳам ошкор этди.

Аввал тарқалган хабарларда Galaxy M30 смартфонига Exynos 7885 процессори ўрнатилиши айтилаётган эди, аммо энди аниқлик киритилишича, у Galaxy M20 моделида ҳам қўлланган Exynos 7904 чипи базасида ишлайди. Унинг бошланғич конфигурацияси 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотирага эга.

ЎҚИНГ: Galaxy M30 арзон бўлса-да, учталик камерага ва нақ 5000 мА/соатлик аккумуляторга эга!

Galaxy M30 гаджетининг 6,38 дюймлик экрани 2220х1080 пикселлик аниқликда. Манбага кўра, унинг корпуси ўлчами 159х75,1х8,4 миллиметрлик бўлиб, вазни 175 граммга тенг.

Samsung ушбу моделини арзон селфифон сифатида тақдим этади: олд камераси 16 мегапикселлик оптик датчикка эга, объектив диафрагмаси эса – F/2,0. Смартфоннинг бош камераси уч модулли: 13, 5 ва 5 мегапикселлик бўлиб, диафрагмалари тегишлича F/1,9, F/2,2 ҳамда F/2,2’га тенг.

Дарвоқе, Galaxy M30 моделида аккумулятор сиғими ҳам зўр – нақ 5000 мА/соатлик! 91mobiles нашри унинг нархини ҳам эълон қилган – тахминан 250 доллар. Ушбу қурилма қора ва градиент кўк рангларда харидорларга таклиф этилади. Унинг тақдимот санаси ҳозирча номаълум, аммо Galaxy M10 ва M20 моделлари жуда яхши сотилаётганини ҳисобга олсак, Samsung шу тезкорликни туширмаслик учун ҳам учинчи арзон моделини тез орада намойиш этса керак.

Глобал бозорга чиққан айрим Samsung смартфонларини эса ҳозирданоқ Terashop.uz интернет-дўконимиздан, 949 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Қарши олинг: Terashop.uz’да «Баҳорий кайфият» акцияси!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!