Galaxy M31 ўзи арзон бўлса-да, ўрта нархли Galaxy A51 билан беллаша олади! («жонли» сурат)

  •   DiMaX
  •  13375
  •  11.01.2020 10:16

Galaxy M31 ўзи арзон бўлса-да, ўрта нархли Galaxy A51 билан беллаша олади! («жонли» сурат)

Жанубий кореялик гигантнинг Galaxy M30 модели – кейинги пайтларда энг муваффақиятли чиққан смартфонлардан биридир. Унинг ўтган йил сентябрда намойиш этилган давомчиси – Galaxy M30s эса камера тестида ҳатто Redmi Note 7 Pro’ни ҳам «чангида қолдирган» эди.

ЎҚИНГ: Samsung янги «ўлдириб бўлмас» смартфон тақдим этди

Энди ушбу арзон телефонлар туркумида навбатдаги – Galaxy M21, Galaxy M31 ва Galaxy M41 моделлари ҳақида ҳам маълумот пайдо бўлган. Булар орасидан иккинчиси ҳатто Geekbench бенчмаркида имтиҳон топшириб ҳам улгурган.

Энди эса интернетда мана шу Galaxy M31 ҳақида янги маълумотлар тарқармоқда. Ундаги муҳим жиҳатлардан бири – камера бўлади ва унинг модули акс этган «жонли» расм бунинг исботидир:

Кўриб турганингиздек, камера блогида нақ бешта тирқиш бор; улардан бири фоточақноқ учун очилганини ҳисобга олсак, Galaxy M31 тўртталик камерага эга бўлади!

Ушбу смартфонда ҳам, худди ўрта нархли Galaxy A51 моделидаги сингари, Exynos 9611 процессори қўлланганини Geekbench кўрсатган. Яна инсайдерларга кўра, кутилаётган арзон смартфон камералари бобида ҳам ундан нусха олиши мумкин. Яъни, Galaxy M31 асосий камераси 48, 12, 5 ва 5, олд камераси эса 32 мегапикселлик модуллардан иборат бўлиши эҳтимоли юқори.

Агарда бу тахминлар ўз тасдиғини топса, ушбу арзон смартфон Galaxy M30 моделидан анча илғор бўлиб чиқади. Лекин, афсуски, унинг намойиш вақти ҳали-ҳануз номаълум бўлиб турибди.

ЎҚИНГ: Кокаин можароси: Samsung ва бошқалар атиги 349 долларлик букламафондан нега қўрқяпти?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!