Galaxy M33 смартфони GeekBench'да тестдан ўтди

Galaxy M33 смартфони GeekBench'да тестдан ўтди

Samsung шу йилнинг бошида Galaxy M32 смартфонини тақдим этган эди. Энди компания унинг янги авлоди - M33 қурилмасини тақдим этмоқчи. 

Қурилманинг прототип версияси яқинда GeekBench'да тестдан ўтди ва унинг Exynos 1200 чипи билан жиҳозланганлиги маълум бўлди. 

Демак, Galaxy A53 5G ҳамда Galaxy M33 қурилмалари бир турдаги чипсетга эга бўлади. Аввалроқ A53 5G ҳам GeekBench'да тестдан ўтган эди. Агар улар қайд этган натижалари таққослак, ҳеч қандай катта фарқни сезмаймиз. 

Galaxy M33 аллақачон SafetyKorea томонидан сертификатланди. Ушбу жараёнда қурилма EB-BM336ABN модель рақами ҳамда 6,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлиши маълум бўлди. 

Аввалги M32 билан таққослак, аккумулятор сиғими бўйича янги смартфонда ҳеч қандай ўзгариш йўқ. 

GeekBench'да тестдан ўтган смартфон Android 12 операцион тизими ҳамда 6ГБ тезкор хотирага эга эди. Катта эҳтимол билан, қурилманинг турли хил хотира ҳажмига эга бўлган турлари бўлади. 

Galaxy М33'нинг тақдимот санаси ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Одатда Samsung йилнинг бошида S сериясидаги флагман смартфонларини тақдим этади. Агар ушбу анъана бузилмаса, Galaxy M33 яққин икки ой ичида тақдим этилмайди. 

ЎҚИНГ: 2021 йил сарҳисоби: Samsung'нинг муваффақияти ҳамда муваффақиятсизлиги нимада? 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.