Galaxy Note10+ iPhone 11 Pro Max'га ютқазди(ми)?!

Galaxy Note10+ iPhone 11 Pro Max'га ютқазди(ми)?!

Яқиндан буён, DxOMark мутахассислари нафақат смартфонлар камераларини, балки уларнинг овоз тизимини ҳам синовдан ўтказмоқда.

Куни кеча, синов навбати энг яхши камерали телефонлар рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллаб турган Samsung Galaxy Note10+ 5G'га келди.

Қизиғи шундаки, Samsung флагмани овоз сифати рейтингида ҳам тўртинчи ўринни эгаллади.

Девайс 66 балл тўплади. Рейтингда юқори ўринларни 71 балл билан iPhone 11 Pro Max, 74 балл билан iPhone XS Max ва 75 балл билан Huawei Mate 20X эгаллаган.Балларга яхшироқ эътибор берсак, кўришимиз мумкинки, смартфонга мусиқа ижроси учун 68, овоз ёзиб олиш сифати учун эса 61 балл берилган.

Қурилмани синовдан ўтказган мутахассислар ижрода паст частоталар ва овоз баландлигининг бироз етишмаслигини, шунингдек, товуш тонлари мувозанати яхши эмаслиги, шовқинни фильтрлашдаги камчиликлар ва овоз ёзиб олишдаги бузилишларни қайд этишди.

Ҳусан Қодиров тайёрлади.

ЎҚИНГ: Аккумулятор автономлиги: Apple iPhone 11 Pro Max vs Galaxy Note10+. Бу сафар қайси бири ютди?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!