Galaxy Note'лар ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритилди

Galaxy Note'лар ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритилди

Samsung компанияси келаси ой ўзининг Galaxy S21 линейкасини тақдим қилиш арафасида турибди. Ҳозирга қадар бизга аён бўлган маълумотларга кўра, S21 Ultra ва Z Fold3 смартфонлари S Pen стилуси билан ишлай олади. Ушбу хабардан келиб чиқиб, Galaxy Note флагманларини ишлаб чиқариш тўхтатилади, деган миш-мишлар тарқалган эди.

Бироқ Жанубий Кореядан берилган хабарлар ушбу норасмий маълумотни рад этди. Компания вакили келаси йил учун навбатдаги Galaxy Note флагманлари тайёрланаётганини маълум қилди.

Samsung смартфон бизнеси президенти Те Мун Ро «Galaxy Note амалиёти кўпроқ маҳсулотларга жорий қилиниши мумкин»лигини ошкор қилди, лекин бу энди Galaxy Note'лар ишлаб чиқарилмайди, дегани эмас.

ЎҚИНГ: Exynos 2100 процессорли Galaxy S21+ ҳамда S21 Ultra флагманларини Geekbench’да таққослаб кўрсатишди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!