Galaxy S10 флагманлари «арзонлади»: расмий ва «жонли» суратлар, барча вариантлари, ранглари, нархлари ва янги маълумотлар!

  •   DiMaX
  •  5673
  •  01.02.2019 17:47

Galaxy S10 флагманлари «арзонлади»: расмий ва «жонли» суратлар, барча вариантлари, ранглари, нархлари ва янги маълумотлар!

Samsung компаниясининг Galaxy S10 туркумидаги флагманлари ҳақида кўплаб маълумотлар, уларнинг расмлари тарқалмоқда. Ҳатто бу смартфонларнинг қандай рангларда сотувга чиқишини ҳамда аниқ нархларини ҳам эълон қилишган.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S10 смартфонларининг Европадаги нархлари маълум қилинди!

Кеча 91mobiles ресурси Galaxy S10+ моделининг суратини чоп этди; нашрнинг таъкидлашича, бу – бирор дизайнерлик рендери эмас, балки ишончли манбадан олинган расмий суратдир.

Шунингдек, WinFuture ресурси муҳаррири Роланд Квандт (Roland Quandt‏) мазкур туркумдаги иккита – Galaxy S10 ҳамда Galaxy S10+ моделларининг расмий суратларини тарқатди. Уларда бу смартфонларнинг ёнма-ён ҳолатдаги, олдидан ва орқасидан кўринишлари акс этган:

Бу ерда иккала флагманнинг ўлчамларидаги фарқни яққол ҳис этишимиз мумкин. Бундан ташқари, Galaxy S10 моделида ҳам камера уч модулли эканлиги ойдинлашди; ҳозиргача бу хусусият фақатгина Galaxy S10+ вариантига тегишли, деб келинарди.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Samsung энг арзон Galaxy M10 ва M20 смартфонлари тақдимотини ўтказди!

Бу орада ғилофсоз Nimbus9 компанияси ушбу туркум смартфонлари учун Phantom 2 русумли ғилофларни ҳам тайёрлаб улгурган. Уларнинг «жонли» расмлари эса учала моделдаги смартфон ҳам қулоқчин учун 3.5 миллиметрлик аудиотирқишга эга эканини кўрсатади.

Ғилофларнинг қутиларида ёзилишича, Galaxy S10 Lite (бу моделни Galaxy S10 E ҳам дейишган) экрани 5,8 дюймлик, Galaxy S10 ва S10+ эса тегишлича 6,1 ва 6,4 дюймлик экан.

Шунингдек, Galaxy S10 Lite ғилофининг ўнг томонида бармоқ изи сканери учун ўйиқ очилган, қолган иккала моделда эса мазкур датчик экраннинг ўзига интеграция қилинади.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг 5G-модели ва Galaxy F буклама смартфони илк расмий реклама видеосида!

Булардан ташқари, MySmartPrice нашри учала моделдаги Galaxy S10 туркуми смартфонларининг хотира вариантлари, уларнинг аниқ нархлари ҳамда корпусининг рангларини эълон қилган:

Шундай қилиб, Galaxy S10 туркумига мансуб, барча конфигурациялардаги смартфонларнинг Европадаги нархлари ва ранглари қуйидагича:

  • Galaxy S10 S10 Lite 6/128 ГБ – 749 евро; сариқ, қора, яшил, оқ (кейинроқ кўк ранглиси ҳам чиқади);
  • Galaxy S10 6/128 ГБ – 899 евро; қора, яшил, оқ, кўк;
  • Galaxy S10 8/512 ГБ – 1149 евро; қора, яшил, оқ, кўк;
  • Galaxy S10+ 6/128 ГБ – 999 евро; қора, яшил, оқ, кўк;
  • Galaxy S10+ 8/512 ГБ – 1249 евро; қора, яшил, оқ, кўк;
  • Galaxy S10+ 12 ГБ/1 ТБ – 1499 евро; оқ керамика, қора керамика.

Жанубий кореялик гигант Galaxy S10 туркумидаги флагманларини 20 февралда расман тақдим қилиши кутилмоқда. Ҳозиргача бозорга чиққан айрим Samsung смартфонларини эса 949 000 сўмдан бошланган нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 30 январь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!