Galaxy S10’лардан ташқари, Samsung яна 5G’да ишловчи олти камерали юбилей флагманини ҳам тайёрламоқда!

  •   DiMaX
  •  1475
  •  21.11.2018 09:32

Galaxy S10’лардан ташқари, Samsung яна 5G’да ишловчи олти камерали юбилей флагманини ҳам тайёрламоқда!

Samsung компанияси яқинда қайишқоқ экранли буклама смартфонининг прототипини намойиш этди. Энди эса у Galaxy S10 туркумидаги флагманларига жиддий эътибор қаратмоқда.

ЎҚИНГ: Муҳим технологиядан маҳрум этилаётган Galaxy S10 дизайнини расмий прошивка «сотиб қўйди»

Манбаларнинг хабар беришича, Galaxy S10 туркумидаги моделлар жанубий кореялик гигантнинг юбилей смартфони бўлмайди. Samsung ўзининг ўн йиллигини одатдаги туркумлардан алоҳида бир флагман билан нишонламоқчи ва уни Beyond X кодли номи остида тайёрламоқда. The Wall Street Journal нашри ушбу қурилма ҳақидаги дастлабки маълумотларни ошкор этди.

Юбилей смартфони катта экранга эга – диагоналига тахминан 6,7 дюймлик. Бундан ташқари, Beyond X камераларидаги сенсорлар сони нақ олтита: асосий камера тўрт модулли, селфи-камера эса икки датчикли бўлади. Бу эса смартфонга янада сифатли суратлар олишга ҳамда дастурий таъминот даражасида тасвирдаги саҳналарни «таниб олиш»га ёрдам беради.

Айтиш керакки, Samsung аллақачон бундай камералар тизимини Galaxy A9 моделида синаб кўрган.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, тўрт модулли камерага эга илк смартфон – Samsung Galaxy A9 тақдим этилди!

Манбанинг маълумотларига кўра, Samsung ўзининг Galaxy S10 туркумидаги флагманларига имкон қадар кам янгиликлар жорий этаётганига айнан шу Beyond X сабабчи. Яъни, компания асосий сюрпризларини юбилей суперфлагмани учун асраб турибди. Унинг асосий ўзига хослиги эса бешинчи авлод – 5G уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватлаши бўлади.

Демак, 2019 йилнинг февралида Samsung учта моделдаги Galaxy S10 смартфонларини намойиш қилади. Орадан тахминан бир ойча вақт ўтиб, компаниянинг ҳақиқий флагмани – Beyond X юбилей модели тақдим этилади.

Булардан ташқари, жанубий кореялик техногигант ҳали келаси йилнинг бошида буклама смартфонининг тўлақонли тақдимотини ўтказиши кутилмоқда. Йилнинг иккинчи ярмида эса у янги фаблети – Galaxy Note 10’ни намойиш этади. Демак, 2019 йилда Samsung жами олтита флагман смартфон тақдим этади!

Компаниянинг дунё бозорига чиқарилган турли русумлардаги бошқа смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Samsung смартфонлари нархлари (2018 йил 7 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.