Galaxy S10 оиласи флагманларига август ойи хавфсизлик патчи етиб келди

Galaxy S10 оиласи флагманларига август ойи хавфсизлик патчи етиб келди

Samsung Galaxy S10, S10+ ва S10e'лар учун дастур янгиланишини тақдим этди. Янгиланиш смартфонлар хавфсизлик даражасини 2019 йил 1 август санасига оширди.

Ушбу янгиланиш версияси G97*FXXS3ASH1 бўлиб, ҳажми 100 МБ атрофида. Бироқ янгиланиш маълумотларида хавфсзилик патчидан бошқа ҳеч қандай жиҳат кўрсатилмаганидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ушбу триога бирор бир янги функция қўшилмаган.

Samsung ҳозиргача 20 га яқин мамлакатларда, жумладан, Руминия, Германия, Греция, Швейтсария, Ирландия, Полша, Испания, Австрия, Венгрия, Италия, Чехия, Нидерландия, Франция, Болгария, Буюк Британия ва Скандинавия минтақаларида янгиланишни тақдим қилди.

Агар S10, S10+ ёки S10e'ингизда янгиланиш ҳақида хабар келмаган бўлса, қурилмангизнинг Созламалар> Дастур янгиланиши менюсига ўтиб, янгиланишларни қўлда текширишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung кейинги икки йил ичида графен аккумуляторли смартфон чиқармоқчи

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!