Galaxy S20, S20+ ва S20 Ultra’ларнинг барча фарқларини биттада кўриб чиқамиз

  •   DiMaX
  •  4327
  •  14.02.2020 17:10

Galaxy S20, S20+ ва S20 Ultra’ларнинг барча фарқларини биттада кўриб чиқамиз

Samsung компанияси 11 февраль куни Galaxy S20, Galaxy S20 Plus ҳамда Galaxy S20 Ultra смартфонларини тақдим этди. Ушбу флагманлар ўз дизайни ва техник хусусиятларига кўра ўзаро ўхшаш бўлса-да, айрим фарқларга ҳам эга ва қуйида уларни кўриб чиқамиз.

ЎҚИНГ: Galaxy Z Flip кутилганидан арзон нархда тақдим этилди! (+видео)

Энг аввало, ҳар учала модел учун умумий бўлган жиҳатларни санаб ўтамиз.

  1. Процессор – сотилиш ҳудудига қараб, Samsung Exynos 990 ёки Qualcomm Snapdragon 865.
  2. AMOLED-экран – тасвир аниқлиги 3200х1440 пикселлик, кадр янгиланиш частотаси 120 Гц.
  3. Доимий хотираси – 128 ГБ .
  4. Гибрид SIM слоти (иккита SIM-карта ёки битта SIM-карта ўрнига microSD хотира картаси).
  5. Тезкор симсиз қувватлаш технологияси.
  6. Dolby Atmos ҳажмли товуш технологияли AKG стереодинамиклари.
  7. Шиша қопламали металл корпус.
  8. IP68 стандартига кўра сувдан ҳимоя.
  9. Экранга интеграциялашган бармоқ изи сканери.
  10. NFC, LTE, Wi-Fi 802.11 a/b/g/n/ac/ax, Bluetooth 5.0, GPS модуллари.

ЎҚИНГ: Буткул симсиз Galaxy Buds+ қулоқчини намойиш қилинди (+видеотавсиф)

Энди эса учта моделдги флагманларнинг ўзаро фарқларини кўриб чиқамиз.

  1. Нархлари:

Galaxy S20 – 1000 доллардан бошланади

Galaxy S20+ – 1200 доллардан бошланади

Galaxy S20 Ultra – 1400 доллардан бошланади

  1. Экран ўлчами:

Galaxy S20 – 6,2 дюймлик

Galaxy S20+ – 6,7 дюймлик

Galaxy S20 Ultra – 6,9 дюймлик

  1. Аккумулятори:

Galaxy S20 – 4000 мА/соатлик, 25 ваттлик қуввтлаш адаптери; реверсив қувватлаш функцияли

Galaxy S20+ – 4500 мА/соатлик, 25 ваттлик қуввтлаш адаптери; реверсив қувватлаш функцияли

Galaxy S20 Ultra – 5000 мА/соатлик, 45 ваттлик қуввтлаш адаптери; реверсив қувватлаш функцияли

  1. Тезкор хотираси:

Galaxy S20 – 8 ГБ

Galaxy S20+ – 8 ГБ

Galaxy S20 Ultra – 12 ГБ

  1. Олд камераси:

Galaxy S20 – 10 МПлик

Galaxy S20+ – 10 МПлик

Galaxy S20 Ultra – 40 МПлик

  1. Бош камераси:

Galaxy S20 – уч модулли: ультра кенг бурчакли 12 МПлик, F2.2 (120˚) / кенг бурчакли 12 МПлик, F1.8 (79˚) / телефото 64 МПлик, F2.0 (76˚). 30 карралик зумга эга.

Galaxy S20+ – тўрт модулли: ультра кенг бурчакли 12 МПлик, F2.2 (120˚) / кенг бурчакли 12 МПлик, F1.8 (79˚) / телефото 64 МПлик, F2.0 (76˚) / чуқурлик датчиги. 30 карралик зумга эга.

Galaxy S20 Ultra – тўрт модулли: ультра кенг бурчакли 12 МПлик, F2.2 (120˚) / кенг бурчакли 108 МПлик, F1.8 (79˚) / телефото 48 МПлик, F3.5 (24˚) / чуқурлик датчиги. 100 карралик зумга эга.

  1. Корпус ўлчами ва вазни:

Galaxy S20 – 151,7х69,1х7,9 мм, 163 г

Galaxy S20+ – 161,9х73,7х7,8 мм, 186 г

Galaxy S20 Ultra – 166,9х76х8,8 мм, 220 г

Кўриб турганингиздек, Galaxy S20 моделларининг қимматроғи техник жиҳатдан ҳам кучлироқ ва бу ҳолат мантиқан тўғри. Бошқа томондан олиб қараганда, буларнинг ҳатто энг арзони ҳам қулай фойдаланиш учун етарли имкониятларга эга.

ЎҚИНГ: Xiaomi раҳбари: Mi 10 флагмани Galaxy S20’дан камида 400 долларга арзон!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.