Galaxy S21 vs iPhone 12: қайси смартфонлар тезроқ арзонлашмоқда?

  •   DiMaX
  •  1557
  •  10.04.2021 09:12

Galaxy S21 vs iPhone 12: қайси смартфонлар тезроқ арзонлашмоқда?

АҚШдаги ишлатилган смартфонларни сотишга ихтисослашган SellCell сервиси қизиқ статистикани эълон қилди. Унда АҚШдаги иккиламчи бозорда турли моделларнинг нархлари қанчалик пасайиши акс эттирилган.

ЎҚИНГ: Унча-мунчага ўз нархини йўқотмайдиган ўнта смартфон

Гарчи ҳисоботда кўп маълумотлар келтирилган бўлса-да, иккита етакчи смартфонсоз – Samsung ҳамда Apple компанияларининг энг сўнгги флагманларининг арзонлашув даражаси қизиқроқ. Унга кўра, Galaxy S21 туркуми вакиллари ҳозиргача 44,8–57,1 фоиз оралиғида арзонлашган. iPhone 12 серияси вакилларида эса нархларнинг пасайиш кўрсаткичи 18–33,7 фоиз орасида бўлган.

Статистикага кўра, Samsung флагманлари орасида Galaxy S21 5G моделининг 256 ГБ флеш-хотирали варианти энг тез арзонлашяпти. Сотувга чиққанидан буён у ўз нархининг нақ 57,1 фоизини йўқотган. 128 гигабайтлик ички хотирага эга Galaxy S21+ эса бу туркум смартфонлари орасида энг секин арзонлашаётганидир.

ЎҚИНГ: Дунё бўйича энг қудратли Android-флагманлар (AnTuTu рейтинги, 2021 йил март)

Купертинолик корпорациянинг сўнгги авлод смартфонлари орасида ўз нархини энг кўп сақлаб қолаётгани эса доимий хотираси 128 гигабайтлик iPhone 12 Pro Max бўляпти. Савдога чиққанидан буён ўтган беш ойлик муддатда ушбу версия атиги 18,1 фоиз нархини йўқотган.

Кўриш мумкинки, ўн иккинчи авлод айфонлар орасида ички хотираси 512 гигабайтлик iPhone 12 Pro ҳамда 64 гигабайтлик стандарт iPhone 12 энг тез арзонлашмоқда. Америкада ҳозир уларни дастлабки нархидан 33,7 фоизга арзон олса бўлади:

Таъкидлаб ўтиш керакки, юқоридаги статистика фақат АҚШ бозорига тегишли, бу мамлакат фуқаролари эса Apple брендига анча садоқатли. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, бошқа бозорларда вазият бундан ўзгачароқ бўлиши турган гап.

Дарвоқе, куни кеча биз iPhone эгаларини Android’га ўтишга мажбур қилаётган Хитой флагманлари ҳақида маълумот берган эдик. Шунингдек, айфон эгаларини Android-смартфонга ўтишга ундаётган учта асосий сабаб ҳам сиз учун қизиқ бўлса керак.

ЎҚИНГ: Қойилмисиз: ҳар қандай iPhone’ни энди Galaxy’га «айлантириш» мумкин!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.