Galaxy S22 модели 25 ватт, S22+ ҳамда S22 Ultra моделлари эса 45 ваттда қувват олади

Galaxy S22 модели 25 ватт, S22+ ҳамда S22 Ultra моделлари эса 45 ваттда қувват олади

Аввалги маълумотлардан маълумки, Galaxy S22 модели 25 ватт, S22+ ҳамда S22 Ultra моделлари эса 45 ватт қувватлаш технологиясига эга бўлади. 

Хитойдаги 3C сертификатлаш жараёнида S22 (SM-S9010), S22+ (SM-S9060) ва S22 Ultra (SM-S9080) моделлари 25 ватт қувватлаш технологияси билан сертификатланди. 

Даниядаги DEMKO сертификатлаш жараёнида эса S22+ ва S22 Ultra моделлари 45 ватт қувватлаш технологияси билан сертификатланди. 

Бундан кўриниб турибдики, S22+ (SM/S906E/DS, SM-906E, SM-S9060) ва S22 Ultra (SM/S906E/DS, SM-906E, SM-S9060) моделлари турли худудларда турлича кучланишда қувват олади. S22 (SM-S901E/DS, SM-901E, SM-S9010, SC-51C, SCG13) модели эса барча ҳудудларда 25 ватт билан чекланади. 

Сертификатлаш жараёни қурилмаларнинг аккумуляторлари ҳақида ҳеч қандай маълумотни ошкор қилмади. Аввалги маълумотларга ишонадиган бўлсак, Galaxy S22 модели 3,700 мАс, S22+ ҳамда S22 Ultra моделлари эса 4,500 ва 5,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлади. 

Galaxy S22 серияси Tab S8 планшетлари билан 9 февралда бўлиб ўтадиган Galaxy Unpacked тадбирда тақдим этилади. 

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S22 серияси қайси санада тақдим этилиши маълум бўлди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!