Galaxy S22 Ultra бошқа ном остида тақдим этилиши мумкин

Galaxy S22 Ultra бошқа ном остида тақдим этилиши мумкин

Galaxy S22 Ultra модели Note сериясидаги смартфонлар каби дизайн ҳамда S-Pen'га эга бўлади. Бу эса қурилмани Note смартфонига ўхшаб қолишига сабаб бўлади. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Янги S22 Ultra нафақат стилус балки Note сериясининг номини ҳам олади. Шундай қилиб, ушбу смартфон эди Galaxy S22 Note деб аталади.

Бу ҳақида Twitter платформасидаги @FrontTron номига эга бўлган фойдаланувчи хабар бермоқда. Аввал ҳам ушбу фойдаланувчи Galaxy смартфонларига оид маълумотни очиқланган ва бу маълумотлар тўғри бўлиб чиққан эди. 

S ва Note сўзлари битта моделнинг номида бўлиши бироз ғалати туюлади, бироқ пандемия сабабли юзага келган таъминот занжиридаги муаммолар бунданда ажабланарли ҳолатларни келтириб чиқарди. 

ЎҚИНГ: Galaxy S21 FE'нинг тўлиқ техник жиҳатлари маълум бўлди 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!