Galaxy S22 Ultra'нинг камера қироллиги даври тугади
Ice Universe тахаллуси билан танилган инсайдер Samsung'нинг ҳозирги Galaxy S22 Ultra ва Vivo яқинда тақдим қилган Х90 Pro+ смартфонлари билан олинган суратларни таққослади. Маълум бўлишича, расмлар смартфонларнинг 10Х зум қобилиятига эга телефото камераси билан олинган.
Samsung 10x telephoto era, over. pic.twitter.com/heI4v5OXEc
— Ice universe (@UniverseIce) November 28, 2022
"Samsung'нинг 10х телефото даври тугади", - дейди инсайдер Vivo смартфонининг ушбу беллашувда шубҳасиз ғолиб эканлиги таъкидлаган ҳолда.
Ҳақиқатда суратларга қараб Vivo X90 Pro+ билан олинган тасвирлар ниҳоятда аниқ деталли ва ранглироқ эканлигини кўришимиз мумкин.
ЎҚИНГ: Xiaomi 13 смартфонлари қачон тақдим қилиниши маълум бўлди!