Galaxy S23 смартфонида кутилган ўзгариш бўлади

Galaxy S23 смартфонида кутилган ўзгариш бўлади

2019 йилда тақдим этилган Galaxy S10 смартфони 10МП слефи камерага эга эди. Бу смартфон учун янгиланиш бўлиб, аввалги S9 модели 8МП селфи камера билан жиҳозланган эди. 

Вақт ўтиб, S20 ва S21 моделларига ҳам 10МП селфи камералар ўрнатилди (Ultra моделлар бундан мустасно). Янги маълумотларга кўра, келаси йилги Galaxy S23 смартфони 12МП селфи камерага эга бўлади. 

Galaxy S23 ва S23+ моделларини 12МП селфи камера билан жиҳозланиши ҳақидаги маълумотларни GalaxyClub нашри бермоқда. Селфи камера ёмалоқ тирқишдан ўрин оладими ёки у экран остига жойлашадими, бу ҳозирча номаълум. Селфи камерада оптик стабилизация бўлиши ёки бўлмаслиги ҳам аниқ эмас. 

Янги сериянинг катта вакили S23 Ultra ҳақида айни вақтда ҳеч қандай маълумот йўқ. Ундаги селфи камера 40МП бўлиб қоладими ёки унинг резолюцияси ошадими, бу тўгрисида ҳам маълумот мавжуд эмас. 

Galaxy S23 сериясининг тақдим этилишига ҳали анча вақт бор. Унгача янги тавсилотлар чиқишни давом этади. 

ЎҚИНГ: Nothing смартфони ноёб қобилятларга эга!