Galaxy Z Fold4 смартфони GeekBench'да тестдан ўтди

Galaxy Z Fold4 смартфони GeekBench'да тестдан ўтди

Расман 10 август куни тақдим этиладиган Galaxy Z Fold4 букламафони Snapdragon 8+ Gen1 чипи ва 8ГБ тезкор хотира билан GeekBench'да тестдан ўтди. 

GeekBench'даги смартфоннинг модель рақами SM-F936U бўлиб, бу АҚШ бозори учун мўлжалланган модель ҳисобланади. Янги букланувчи смартфоннинг 12ГБ тезкор хотирага эга бўлган версияси ҳам бўлиши кутилмоқда, чунки ўтган йилги Z Fold3 ҳам 12ГБ хотира билан ҳам сотилган. 

Демак, тезкор хотира билан ҳеч қандай ўзгариш йўқ, бироқ янги моделнинг 1ТБ доимий хотирага эга бўлган тури тақдим этилиши тахмин қилинмоқда. Z Fold3 модели эса 512ГБ доимий хотира билан чекланган эди. Қурилма 4,400 мАс сиғимли аккумулятор эга бўлади. Унинг оғирлиги эса Z Fold3дан енгилроқ бўлиши кутилмоқда. 

ЎҚИНГ: Xiaomi 12 Ultra'нинг техник жиҳатлари маълум бўлди 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!