Geekbenchʼда имтиҳондан ўтган Realme 5 Pro'нинг асосий жиҳатлари ошкор бўлди

Geekbenchʼда имтиҳондан ўтган Realme 5 Pro'нинг асосий жиҳатлари ошкор бўлди

20 август санасида тақдим қилиниши режалаштирилган Realme 5 бир неча кун олдин Geekbench синовидан ўтган эди. Синовлар унинг Snapdragon 665 чипига эгалиги ҳамда 4 ГБ оператив хотирада ишлашини аниқлаганди. Энди эса яна бир Realme қурилмаси, Realme 5 Pro ҳам имтиҳонга қўйилди.

Тест натижасида смартфоннинг бир неча жиҳатлари: Android Pie'да ишлаши, Snapdragon 710 SoC ва 8 ГБ тезкор хотираси ҳақидаги маълумотлар ошкор бўлди. Snapdragon 710 чипи Realme 3 Pro'да ҳам ўрнатилган.

Бироқ бир жиҳатни унутмаслик керак. Geekbench каби синтетик тестлар аксарият ҳолларда қурилмалар характеристикасини нотўғри кўрсатади. Олдинги миш-мишларда Realme 5 Pro Snapdragon 712 CPU'да ишлаши айтилганди. Демак, тўрт камерали смартфон ҳақидаги қайси бир маълумот тўғри эканлигини билиш учун компаниядан расмий хабар кутишимизга тўғри келади.

Realme'дагилар аллақчон 5 Pro'нинг баъзи жиҳатларини маълум қилган. Улар орасига 48 мегапикселли Sony IMX586 датчиги VOOC Flash Charge 3.0 қувватлаш технологияси кабилар киради. Бошқа маълумотларни сешанба куни билиб олишимиз мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Realme'нинг 64 мегапикселлик смартфони жонли суратларда

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!