Гитлернинг мўйлови туфайли Amazon ўз белгичасини ўзгартирди

  •   DiMaX
  •  1051
  •  03.03.2021 11:02

Гитлернинг мўйлови туфайли Amazon ўз белгичасини ўзгартирди

Amazon компанияси дунёдаги энг йирик онлайн савдо майдончаси сервисини тақдим этиб келмоқда. Унинг асосчиси ва раҳбари 2017 йилдан буён Жефф Безос жаҳондаги энг бой киши бўлиб келаётгани бежиз эмас. Тўғри, жорий йилнинг 7 январида Илон Маск ундан ўзиб кетганди, лекин...

ЎҚИНГ: Зўрдан зўр чиқди: Илон Маск энди дунёдаги энг бой одам эмас! (BBI рейтинги, 2021 йил 17 февраль)

Хулласи калом, куни кеча Amazon сервисининг мобил иловаси белгичаси янгиланди, бироқ унда ўзгаришлар айтарли катта эмас. Иконканинг фақат юқорисидаги элемент шакли бошқачароқ кўриниш олган, холос:

Шунга қарамасдан, бу апдейт муҳим, дейишмоқда, зеро, унинг олдинги кўринишида юқоридаги унсур Адольф Гитлернинг қўнғизмўйловини эслатарди. Белгичанинг ўзи эса гўёки нацистлар етакчисининг заҳарханда қилиб турган қиёфасига ўхшаб кетар эди.

Энди эса Amazon иловасининг иконкаси юқори қисмида бир бурчаги қайрилган стикер акс эттирилган.

ЎҚИНГ: Apple ва Netflix айнан Ўзбекистонни танлади. Нега Қозоғистонни эмас?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.