Глобал бозордаги энг кучли ўнта ҳамёнбоп Android-смартфон (AnTuTu рейтинги, 2021 йил февраль)

  •   DiMaX
  •  3458
  •  06.03.2021 15:38

Глобал бозордаги энг кучли ўнта ҳамёнбоп Android-смартфон (AnTuTu рейтинги, 2021 йил февраль)

Биз AnTuTu сервиси хитойлик фойдаланувчиларнинг февраль ойида бенчмаркда ўтказган тестлари асосида энг кучли флагманлар рўйхатини ва энг зўр ҳамёнбоп смартфонлар рейтингини чиқарган эдик. Шунингдек, бенчмарк бутун дунёдаги смартфонлар эгаларининг февраль ойида ўтказиб кўрган тестлари натижаларининг ўртача кўрсаткичлари асосида флагманларнинг глобал рейтингни ҳам эълон қилган. Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: AnTuTu рейтинги: Ўз эгасини рози қилган ўнта Android-смартфон (2021 йил февраль)

AnTuTu жамоаси энди бутун дунёдаги фойдаланувчиларнинг бенсмаркдаги текширувларига асосланган ҳолда ўрта нархли энг тезкор Android-смартфонларни ҳам эълон қилди. Хитойча рейтингда AnTuTu тахтига чиқиб олган Redmi 10X флагманига глобал рейтингда атиги учинчи ўрин насиб этган – 394 315 балл. Рўйхат лидери Kirin 985 процессорли Honor 30 флагмани (404 202 балл) бўлса, худди шу чипсет базасидаги Huawei Nova 7 модели ҳам 400 507 балл билан кучли учликка кирган.

Кўриб турганингиздек, кейинги ўринларни тегишлича қуйидаги ҳамёнбоп смартфонлар банд қилган:

  1. Realme 7 5G (331 259 балл)
  2. Xiaomi Mi 10T Lite 5G (330 316 балл)
  3. Redmi K30 5G (324 060 балл)
  4. Huawei Nova 7i (312 098 балл)
  5. Realme 7 (297 672 балл)
  6. Redmi Note 8 Pro (293 364 балл)
  7. Realme 6 (290 194 балл)

Ушбу рўйхатни шакллантиришда 2021 йилнинг февралида бутун дунёдаги фойдаланувчилар томонидан AnTuTu сервисида камида минг марта текшириб кўрилган смартфонлар тест натижаларининг ўртача кўрсаткичи олинган.

ЎҚИНГ: 2021 йил бошида ўз нархига кўра энг зўр смартфонлар (AnTuTu’нинг бешта рейтинги)