Global Minds Initiative дастури ишга туширилади

  •   Saroy
  •  752
  •  01.06.2018 19:25

Global Minds Initiative дастури ишга туширилади

Кузда ўзбекистонлик бир гуруҳ IT-мутахассислари StrategyEast дастурларидан бирини ўрганиш доирасида кремний водийсига сафар уюштиради.

Ўзбекистон ва Американинг StrategEast компанияси Global Minds Initiative дастурини ишга туширишга келишиб олди, дейилади  компания тарқатган пресс-релизда.

StrategEast делегацияси май ойининг охирларида амалий ташриф билан Ўзбекистонга келган эди.  Ташриф давомида меҳмонлар «Ўзбектелеком», MUIC ва бошқа муассасаларда учрашув ўтказишди.

ЎҚИНГ: «Mening fikrim» порталида энди Facebook профилингиз орқали рўйхатдан ўта оласиз

«Музокаралардан кўзланган мақсад Ўзбекистонда Global Minds Initiative» дастурини ишга тушириш, — дейилади хабарда.

Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистонда дастурни ишга туширишда биринчи навбатда қилинадиган ишларни белгилаб олдилар. Улар, мамлакатда  IT-индустрияни ривожлантиришга ёрдам берадиган конунчиликни такомиллаштириш ҳамда солиқ кодексларини ишлаб чиқишдан иборат.

«StrategyEast мутахассислари мамлакат IТ- мутахассислари учун дарсликлар яратишда ҳам иштирок этишади», — дейилади хабарда.

StrategyEast — Вашингтон шаҳрида жойлашган нотижорат  ташкилот  бўлиб, у  ҳар йили  МДҲ мамлакатларида тадқиқотлар олиб боради. Фаолиятидан кўзланган мақсад — собиқ социалистик давлатларнинг сиёсий ва ишбиларман доиралари вакиллари ҳамда уларнинг  АҚШ ва Ғарбий Европадаги ҳамкасблари ўртасида яқин алоқаларни ўрнатишдан иборат.

ЎҚИНГ: «Viber» асосчилари Ўзбекистонга келади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.