Глобал стратегия ўйинини 24 октябргача бепул олиб улгуринг!

  •   DiMaX
  •  644
  •  21.10.2020 15:48

Глобал стратегия ўйинини 24 октябргача бепул олиб улгуринг!

Ўйин ишлаб чиқувчилар ва ўйин дўконлари турли саналар муносабати билан ёки шунчаки мижоз тўплаш мақсадида пулли ўйинларни бепул улашиб туришидан хабарингиз бор. Масалан, Epic Games компанияси 22 октябргача Amnesia: A Machine for Pigs номли хоррор ҳамда Kingdom New Lands номли стратегия ўйинини тарқатмоқда.

ЎҚИНГ: Epic Games Store текинга тарқатган ўйинларнинг асл нархини биласизми?

Энди эса GOG онлайн дўкони дунё тарихи асосида ишлаб чиқилган Europa Universalis II ўйинини бутунлай текин беряпти. Мазкур акция ушбу стратегиялар туркумининг 20 йиллигига бағишланган.

Europa Universalis II стратегия ўйинини бепул олиш учун мана бу ҳавола орқали онлайн дўконга ўтиб, бош саҳифа юқорисидаги баннер устига босасиз. Унинг текинга тақдим этилиши 24 октябрь куни, Тошкент вақти билан 18:00 да тугайди. Шунгача ўйинни олиб қўйсангиз, кейин истаганча ўйнаш имконингиз бўлади.

ЎҚИНГ: ОГОҲ БЎЛИНГ: Бу оммабоп ўйин фанатлари ўзларини ўлдира бошлашди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!