Google Assistant'дан интернетсиз ҳам фойдаланиш мумкин бўлади!

Google Assistant'дан интернетсиз ҳам фойдаланиш мумкин бўлади!

Йиллар давомида Google ўзининг электрон ёрдамчиси хизматларини кенгайтириб келган. Бироқ бу кенгайишдан фақат интернетга улана оладиган фойдаланувчилар манфаат кўришади. Энди эса қидирув гиганти ўз хизматларини глобал тармоққа уланиш имкони бўлмаганларга ҳам тақдим қилмоқчи.

Бугун Нью-Делида бўлиб ўтган йиғилишда, компания Vodafone-Idea оператори фойдаланувчилари 24/7 телефон қилиб, ўз саволларига жавоб олиши мумкин бўлган телефон линияси ишга туширилишини эълон қилди. 

Абонентлар 000-800-9191-000 рақамига қўнғироқ қилиши мумкин бўлади ва бу учун улардан тўлов олинмайди. Google вице-президенти Мануэль Бронштейннинг сўзларига кўра, компания Ҳиндистоннинг смартфон ва интернети бўлмаган юз миллионлаб фуқароларига ёрдам бериш умидида.

Ҳиндистоннинг 1.3 миллиард аҳолисидан 500 миллион нафари интернет тармоғига уланган, 450 миллиони эса смартфондан фойдаланади, ярмидан кўпида эса тармоққа боғланиш имкони йўқ.

Умуман олганда, фойдаланувчилари сонини яна бир миллиардга ошириш ниятида бўлган Силикон водийси компаниялари учун Ҳиндистон ўзини истиқболли бозор сифатида кўрсатмоқда.

ЎҚИНГ: Okay, Google, мени профессионалга айлантир!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.