Google "ChatGPT қотили"ни тақдим қилди!

Google

ChatGPT'нинг қисқа вақт ичида оммалашиб кетганидан кучли қўрқув остида қолган ягона компания, эҳтимол, Google бўлса керак, чунки экспертлар уни OpenAI'нинг ақлли чатботидан кейин  яқин бир неча йилда "ўлиш"ини таҳмин қилишди. Бироқ, Google ҳам анойилардан эмас, компания "ўз қотилининг қотили"ни тайёрламоқда.

Google компанияси ўзининг "Bard" номли "экспериментал суҳбатдош сунъий интеллект хизмати"ни эълон қилди. Катта тил моделлари (LLM'лар ёхуд кенгайтмаси: large language models) майдонида ChatGPT'га рақобатчи бўладиган сунъий онг компаниянинг LaMDA технологиясига асосланган.

Bard саволларингизга аниқ фактларга асосланган ҳолда Интернетдан олинган маълумотларни беришдан ташқари айнан қандай қобилятларга эга эканлиги ҳозирча номаълум, лекин ChatGPT'дан фарқли ўлароқ Bard маълум бир йил билан чекланмаган, яъни у сизга энг сўнгги маълумотларга асосланган жавобларни тақдим эта олади.

ChatGPT учун 2021 йилдан то ҳозирги кунгача бўлган маълумотлардан фойдаланиш тақиқланган.

Google'нинг Bard чатботи. Фото: The Verge орқали 

"Bard 9 ёшли болага NASA Жеймс Уебб космик телескопининг янги кашфиётларини тушунтириш ёки футболдаги энг зўр ҳужумчилар ҳақида кўпроқ билиб олиб ва кейин ўз маҳоратингизни ошириш учун машқлар олишда ёрдам берадиган ижодкорлик ва қизиқувчанлик майдони бўлиши мумкин", – дейди Google раҳбари Сундар Пичай. 

Бироқ, худди ChatGPT каби Bard ҳам нотўғри ёки номақбул маълумот бериб қўйиши мумкин. Бу ҳақда огоҳлантиришни Bard платформаси интерфейсидаги матн киритиш майдони остида кўришингиз мумкин. Шуни қўшимча қилиш мумкинки, Bard яратган натижаларни сиз яхши ёки ёмонлигини белгилашингиз ёки уни янгиланишингиз ёки уни текширишингиз мумкин бўлади. 

Bard ҳозирда унинг жавоблари сифат, хавфсизлик ва реал дунё маълумотларининг асослилиги бўйича юқори талабга мос келишига ишонч ҳосил қилиш учун ички синовдан ўтказилмоқда. Бироқ бу узоққа чўзилмайди – Google келаётган ҳафталарда уни оммавий фойдаланишга топширишни режалаштирган.

Google қидирув тизимига интеграциялаштирилган сунъий интеллект. Фото: Google

Microsoft ўзининг Bing қидирув тизими ва бошқа хизматларига ChatGPT'ни интеграция қилиш учун OpenAI'га миллиардлаб пул инвестиция қилаётган бир вақтда Google ҳам Bard'ни ўзига бирлаштириш ҳаракатида:

"Тез орада сиз қидирувда мураккаб маълумот ва бир нечта қарашларни осон тушуниладиган форматларга айлантирувчи сунъий интеллектга асосланган функцияларни кўрасиз, шунда сиз ҳолатни тезда тушуниб оласиз ва интернетдан кўпроқ маълумот оласиз." дейилади Google блог постида.

Унда, шунингдек, ушбу янги СИ хусусиятлари тез орада Google қидирувида пайдо бўлиши таъкидланган.

ЎҚИНГ: Microsoft'нинг янги лойиҳаси 3 сониялик намунадаги ҳар қандай одамнинг овозини тақлид қилиши мумкин

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!