Google дастурчини серияли қотилга «айлантирди»!

  •   DiMaX
  •  780
  •  25.06.2021 15:41

Google дастурчини серияли қотилга «айлантирди»!

Ҳозирда интернетда излаш деганда аксариятнинг хаёлига биринчи навбатда Google қидируви келади. Лекин бу гигантнинг сервислари баъзида «қовун тушириб» туриши ҳам бор гап.

ЎҚИНГ: Google хавфсиз қидирувда ҳам болаларга ярим яланғоч порноактрисаларни кўрсатяпти

Google қидирув хизматининг шунақа «ишкал» натижаларидан бири ҳақида швейцариялик дастурчи Христо Георгиев хабар берган. IT-гигантнинг асосий сервиси уни серияли қотил, деб кўрсатган.

Дастурчига аслида бу ҳақда ўзининг собиқ ҳамкасби маълум қилган: агар Google орқали Христо Георгиев номи изланса, жавоблар орасида ғалати бир натижа чиқади. Унда шу дастурчи билан адаш ва фамилиядош бўлган болгариялик маньякнинг карточкаси чиқиб келади, бироқ унинг расми сифатида дастурчининг фотосурати жойланган.

Веб-девелопер ўз блогида ёзишича, бундай хатоликнинг сабаби Google алгоритмларининг нотўғри ишлашидир.

Қотил тавсифи ва дастурчи сурати – битта карточкада!

Георгиев ушбу қўпол дезинформациядан хабар топиши билан Google’га мурожаат этган. Мазкур воқеа ижтимоий тармоқларда резонанс берганлиги сабабли, қидирув гиганти тезда ўз хатосини тўғрилаб қўйган.

ЎҚИНГ: Google таржимони фақат Путинни президент деб ҳисоблаяпти!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.