Google фойдаланувчиларни аниқлашни осонлаштирди (+видео)

  •   DiMaX
  •  376
  •  05.08.2021 15:43

Google фойдаланувчиларни аниқлашни осонлаштирди (+видео)

Google аккаунт орқали учинчи томон манбаларидаги аккаунтларига кириш имконини берувчи API ва Identity Services тўпламини ишлаб чиқди. Бу хусусда UZZOOM нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: 27 сентябрдан мана шу смартфонларда оммабоп сервислар ишламай қолади

«Оne tap» фойдаланувчиларга бир марта босиш билан барча сайтларда рўйхатдан ўтишга имкон беради. Бунинг учун «Google билан тизимга кириш» функциясини танлаш кифоя.

Янги технология ёрдамида фойдаланувчи бир талай паролларни эслаб қолиши шарт эмас, шунингдек, унутилган пароль бўлса уни қайта тиклаши мумкин.

Қуйидаги лавҳада бу тўғрида инглиз тилида батафсил маълумот берилган:

Хабарга кўра, Pinterest’да Интернетда рўйхатдан ўтиш 47% ва Аndroid’да 126% ўсган, хизматга такрорий ташрифлар 16 ва 34 фоизга ошган. Reddit эса, One tap ёрдамида «такрор» трафикни икки бараварга оширган.

ЎҚИНГ: Паролларингизни ўғирлаётган ушбу тўққизта Android-иловани тезда ўчиринг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!