Google ҳамёнбоп бўлган Pixel 5a смартфонини тақдим этди.

Google ҳамёнбоп бўлган Pixel 5a смартфонини тақдим этди.

Google компанияси кеча ўзининг Pixel 5a смартфонини тақдим этди. Pixel 5a ўтган йилги Pixel 4a смартфонига техник ҳамда дизайн жиҳатидан жуда ўхшайди.

ЎҚИНГ: Google Pixel 6 ва Pixel 6 Pro смартфонлари қутисида қувватлагич бўлмайди

Янги Pixel 5a бироз каттароқ бўлган 6.34 дюймли OLED дисплейига эга бўлиб, унинг резолюцияси 2400х1080 пикселни ташкил қилади. Экран янгиланиш частотаси эса ҳали ҳам 60Hz билан чекланган.

Смартфоннинг ички техник кўрсаткичлари ҳам ўзгармаган. Қурилма Snapdragon 765G чипи, 6ГБ тезкор ҳамда 128ГБ доимий хотирага эга.

Камера техник кўрсаткичлари ҳам Pixel 4a смартфони билан бир хил. 12МП асосий камера, 16МП ультракенг, 8МП селфи камера. Pixel 5a смартфонидан негадир лазерли сенсор олиб ташланган.

Pixel 4a билан Pixel 5a ўртасидаги энг катта фарқ - бу уларнинг аккумулятор сиғимидадир. Pixel 4a 3,885 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлса, янги Pixel 5a смартфонининг аккумулятор сиғими 4680 мАс ни ташкил қилади.

Смартфонда симсиз қувватлаш имконияти мавжуд эмас. Шунингдек, Pixel 5a 18 ваттда қувват олади.

Смартфонга олдиндан буюртма бериш АҚШ ҳамда Японияда бошланган. Унинг нархи эса 449 долларни ташкил қилади. 26 августдан эса смартфон дўкон расталарида сотила бошлайди.
ЎҚИНГ: Google Pixel 4a билан танишамиз

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!