Google компанияси Chrome браузеридан ва реклама бизнесининг бир қисмидан ажралиши мумкин

  •   DiMaX
  •  721
  •  13.10.2020 17:45

Google компанияси Chrome браузеридан ва реклама бизнесининг бир қисмидан ажралиши мумкин

Дунёдаги энг етакчи браузер Chrome дастури ҳисобланади – интернетга барча ташрифларнинг 70 фоизи унга тўғри келади. The Bell хабарига кўра, мазкур илова Google корпорациясидан ажратилиб, сотувга қўйилиши мумкин, деб ёзмоқда Sof.uz нашри.

ЎҚИНГ: iPhone ва Android-смартфонлар учун энг зўр браузерлар («Роскачество» рейтинги)

Politico маълумотларига кўра, АҚШ Адлия вазирлиги ва прокуратураси Google’га қарши антимонопол текшируви ўтказмоқда. Унинг натижаси эса Chrome браузерининг, энг асосийси эса компания реклама бизнеси бир қисмининг ҳам сотилиши билан тугаши мумкин. Агар шундай бўладиган бўлса, бўлиниш Қўшма Штатларда ўн йилликлар ичида биринчи бўлиб содир бўлади.

«Google’нинг 160 миллиард доллардан зиёд глобал рақамли реклама бозори устидан назоратини қандай қилиб кучсизлантириш кераклиги муҳокама қилинмоқда ва якуний қарорлар йўқ, – деб ёзади манба. – Аммо прокуратура бу масалани реклама бўйича мутахассислар, рақобатчилар ва оммавий ахборот воситалари билан муҳокама қилди».

Монополияга қарши идораларнинг мақсади 2007 йилда Google томонидан сотиб олинган DoubleClick реклама хизматини ажратиши мумкинлиги ҳам истисно қилинмаяпти.

Октябрь ойининг охирига келиб, Адлия вазирлиги Google’га қарши қидирув натижалари устидан назорат, шу жумладан Android мобил операцион тизимида Chrome’ни тарғиб қилиш билан боғлиқ монополияга қарши судга мурожаат қилиши керак.

ЎҚИНГ: Google.ru сирлари