Google Maps’даги арвоҳли ўрмон сурати фойдаланувчиларни чўчитиб юборди

  •   DiMaX
  •  1339
  •  27.07.2021 14:48

Google Maps’даги арвоҳли ўрмон сурати фойдаланувчиларни чўчитиб юборди

Аввалроқ қидирув гигантининг Google Maps картографик сервиси авиаҳалокат жойида «арвоҳ-самолёт»ни кўрсатгани ҳақида ёзган эдик. Reddit ресурсида шунга ўхшаш бошқа бир сурат қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

ЎҚИНГ: ШОК ВИДЕО: Tesla электрокари қабристонда арвоҳни «кўриб» тўхтади!

Conscious_Que никли Reddit фойдаланувчиси Google Maps сервисидан олинган кадрни эълон қилган. Ушбу тасвир марказий Калифорниядаги ўрмонда суратга олинган. Кўришимиз мумкинки, ўрмоннинг муайян бир қисми ғайритабиий бинафшаранг тусда акс этмоқда.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мазкур ранг шу жойда паранормал фаоллик ошгани, аниқроғи – у ерда арвоҳ мавжудлигини таъкидлашмоқда. Айримлар ўрмоннинг ваҳимали эканини, бундай жойда сайр қилмаган маъқуллигини ёзишган.

Табиийки, масалага скептик ёндашувчилар ҳам бор ва улардан бирининг ёзишича: «Афтидан, съёмка жараёнида айни шу жойга келганда камера датчигида носозлик юз берган, шу сабабли сурат нуқсонли чиққан».

Айтиш керакки, Google Street View автомобилларига ўрнатилган 360 даражали камераларда бу каби техник носозликлар учраб туради. Шулар натижасида ғайритабиий бўлиб чиққан расмларни фойдаланувчилар ижтимоий тармоқларда эълон қилиб, ортиқча ваҳима кўтариб туришлари ҳам бор гап.

ЎҚИНГ: Янги технология қадимий пирамида остидан «нариги дунёга йўл» топди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.