Google Pixel 6 GeekBench'да тест топширди

Google Pixel 6 GeekBench'да тест топширди

Расмий тақдимотдан бир неча кун олдин Google Pixel 6 смартфони биринчи марта машҳур GeekBench дастурида синовдан ўтказилди. 

ЎҚИНГ: Google Pixel 6 смартфонининг тақдим этилиш санаси ҳамда нархи аниқ бўлиди 

Қурима Tensor чипига эга бўлган биринчи Google смартфони ҳисобланади. Google маълумотларига кўра, Pixel 6 серияси компаниянинг аввалги смартфонларидан анча унумдорроқ бўлади. GeekBench ушбу қурилма Mali G78 GPU га эга эканлигини кўрсатиб берди.  

Смартфон бир ядроли тестда 1027 балл, кўп ядроли тестда эса 2706 баллни қўлга киритди. 

Бир ядроли тест натижасига кўра, янги Tensor чипи Snapdragon 888'дан юқорироқ балл тўплаган бўлса, кўп ядроли тестда бироз пастроқ натижани қайд этди. Синовдаги модель 8ГБ тезкор хотира билан жиҳозланган эди. 

Куни кеча айрим манбалар Google Pixel 6 ва Pixel 6 Pro смартфонларининг дизайнини акс эттирувчи суратларини эълон қилишди. Суратлар шуни кўрсатадики, смартфонлар тирқишли селфи камерага эга бўлади. Шунингдек, Google Pixel 6'нинг рамкалари Pro моделникига қараганда қалинроқ бўлади. Ўз навбатида, Pro модели қайрима экранга ҳам эга бўлади. 

ЎҚИНГ: Google эскирган операцион тизимларидан ўз сервисларини узиб қўйди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.