Google Pixel 7 серияси қачон тақдим этилади?

Google Pixel 7 серияси қачон тақдим этилади?

Apple ҳар йили ўзининг янги смартфонларини сентябрь ойида тақдим этади. Google эса янги гаджетларни октябрь ойида тақдим этишни анъанага айлатирган ва бу анъана 2022 йилда ҳам ўзгармайди.

Ушбу хабар ишончли манбала FrontPageTech томонидан эълон қилинди. FrontPageTech ўтган йили Pixel 6 ва 6 Pro моделларини сотувга чиқиш санасини аниқ тахмин қилган эди. 

Демак, икки қурилмага олдиндан буюртма бериш 6 октябрдан бошланиши тахмин қилинмоқда. Агар олдиндан буюртма бериш смартфон тақдимотидан кейиноқ бошланса, у ҳолда смартфонлар ҳам 6 октябрда тақдим этилади. Расмий сотувлар жараёни эса 13 октябрдан бошланиши кутилмоқда. 

Гарчи тақдимот яна октябрь ойида бўлса ҳам, 2021 йилга қараганда у бироз олдинроқ бўлиб ўтади. 

ЎҚИНГ: iPhone 14 Pro моделлари оддий 14 моделларига қараганда яхшироқ дисплейга эга бўлади 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!