Google Play’да иловалар ҳажмини билиш осонлашди

Google Play’да иловалар ҳажмини билиш осонлашди

Google компаниясининг мутахассислари Google Play’дан фойдаланиш янада қулай бўлиши учун янги имкониятларни тақдим қилишда давом этишмоқда. Ресурсдаги сўнгги ўзгаришлар шарҳлар, иловалар рўйхати, баҳо бўлимларига тегишли бўлган, шу билан бирга, Google+ аккаунтидан фойдаланиш, кам ишлатиладиган иловалар ва дастурлаш компанияларини ўчиришда қўшимча имкониятлар ишлаб чиқилган.

Эндиликда Google Play’даги иловалар ҳажмини билиш янада осонлашади. Агар олдинроқ дўкондаги илова ҳажмини билиш учун илова саҳифасига кириш ва маълумотларнинг давомини ўқиш талаб этилган бўлса, энди илова номининг остида унинг ўлчамини кўриш мумкин бўлди.

5P3RlPNsOWkwyVgUlm8dz1P4ED41mty6fTJUkn1CYHomZsOez0LkwuGfXWbuAGBq6Jwn

Айни пайтда барча иловаларда ҳам ушбу функция мавжуд эмас, аммо тез орада татбиқ этилиши айтилмоқда.

Албатта, бундай функция фойдаланувчиларга енгиллик туғдириш табиий. Айниқса, мобил интернет қиммат бўлган давлатларда ушбу янгилик фойдаланувчига иловани юклаб олиш борасида тезлик билан қарор қабул қилишга ёрдам беради.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!