Google Play иловалар хавфсизлик бўлимини кўрсатади

Google Play иловалар хавфсизлик бўлимини кўрсатади

Google ўтган йилнинг май ойи бошида ўзининг Play Store дўконидаги иловалар маълумотлари орасига хавфсизлик бўлимини қўшишини эълон қилган эди. Орадан бир йил ўтиб, компаниянинг бу янги функсияси тайёр бўлди ва у бугундан бошлаб дунё бўйлаб барчага тарқатилади.

Хавфсизлик бўлими фойдаланувчиларни юклаб олаётган иловалари уларнинг қандай маълумотларини, нима учун йиғаётганини, бошқалар билан улашиши ёки улашмаслигини, шунингдек, маълумотлар сақланиш хавфсизлиги яъни уларнинг шифрланиши, шу билан бирга фойдаланувчи ўз маълумотларини ўчириш сўраши мумкинлиги ҳақида ва махфийлик, хавфсизлликка таъсир қилувчи бошқа ҳар қандай қўшимча тафсилотлар билан таъминлайди.

Компания дастурчилар ўз иловалари хавфсизлик бўлимини тўлдиришлари учун шу йилнинг 20 июнигача вақт берган. Шундай экан, хавфсизлик бўлими барча иловаларда дарров кўринмаслиги мумкин. Агар ишлаб чиқарувчилар илованинг маълумотларни йиғиши ҳақида нотўғри ахборот берсалар ёки бу бўлимни тўлдирмасалар илованинг янгиланишлари блокланиши ва ҳатто Play Store'дан олиб ташланишини мумкин. "Ҳатто фойдаланувчи маълумотларини йиғмайдиган иловаларга эга ишлаб чиқувчилар ҳам ушбу шаклни тўлдиришлари ва махфийлик сиёсатига ҳаволани тақдим этишлари керак", дейилади Google'нинг қўллаб-қувватлаш саҳифасида.

Google'нинг бу ҳаракати Play Store фойдаланувчилари хавфсизлиги ва махфийлигини яхшилашга қаратилган ишларининг бир қисми бўлиб, компания шу ой бошида эскирган иловалар мавжудлигини чеклаш режаларини ҳам эълон қилган эди.

Маълумот учун: Apple ўзининг App Store иловалар дўкони учун юқоридаги каби хусусиятни 2020 йил декабрида чиқарган эди.

ЎҚИНГ: Йилнинг биринчи чораги топ илова ва ўйинлари

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.