Google қидирув натижаларидан рекламани олиб ташлайди

Google қидирув натижаларидан рекламани олиб ташлайди

Google веб-версияси қидирув натижаларини акс эттирувчи саҳифанинг ўнг тарафидаги рекламани олиб ташламоқчи. Бу яқин кунларда амалга оширилади, деб ёзади Search Engine Land.

Саҳифанинг усти ва остида реклама қолади. Улар доимгидек ҳаволалар тарзида жойлашади. Шу билан бирга сони учтадан тўрттага ошиши мумкин, дейди Google.

Product Listing Ad (маҳсулот эълонлари) ўзгаришга учрамайди.

Бундай форматни синаш 2010 йилдан бошланган. Айрим фойдаланувчилар қидирув натижалари саҳифасининг ўнг тарафида рекламалар йўқолиб қолгани ва тижорий ҳаволалар сони ортганини пайқаган.

2015 йилнинг декабрида компания қидирув натижаларини акс эттиришда HTTPS шифрланган протоколидан фойдаланувчи сайтларга урғу беришини эълон қилган. Бундан мақсад фойдаланувчини киберхавфдан ҳимоялашдир.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!