Google ва Apple коронавирус иловаларига қарши курашмоқда

Google ва Apple коронавирус иловаларига қарши курашмоқда

Коронавирус кўплаб компаниялар, шу жумладан, электроника ишлаб чиқарувчиларининг фаолиятига жиддий таъсир кўрсатди.

Хитойдаги кўпгина компаниялар тўлиқ қувват билан ишламаяпти, таъминот занжирида муаммолар мавжуд, ишлаб чиқарувчилар эса саноат майдонларидаги носозликлар туфайли пул йўқотишмоқда. Аммо, вирусли пневмониядан фойдаланиб, пул ишлаб олиш илинжидагилар ҳам топилмоқда.

Сўнгги пайтларда, App Store'да коронавирус билан боғлиқ иловалар пайдо бўлмоқда. Шундай ўйинлар пайдо бўлдики, улар реал вақтда эпидемияни юқтириб олганлар ва ўлганлар тўғрисидаги статистик маълумотларни тақдим этади, инфекциялар қайси мамлакатларда аниқланганлигини кўрсатиб боради.

Айнан шу каби дастурлар билан Apple ва Google курашишга қарор қилди. Улар ўчирилади ёки дастур дўконларининг виртуал жавонларига тушмайди. Бундай дастурлар аҳоли ўртасида ваҳима қўзғаши ёки нотўғри маълумотни тарғиб қилиши мумкин, деб ҳисобланмоқда. Иловани ишлаб чиқувчилар бу мамлакатларда беморлар аҳволи тўғрисидаги маълумотларни қаердан олишлари маълум эмас. Шунга қарамай, баъзи маълумотлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига тўғри келади.

Шундай қилиб, Apple ва Google сохта маълумотлар билан курашмоқда. Барча статистик маълумотлар тўғридан-тўғри соғлиқни сақлаш билан шуғулланадиган давлат идоралари ва ташкилотларидан олиниши керак.

ЎҚИНГ: Xiaomi'га коронавируснинг ҳам кучи етмади!