Google «Хариталар»ига энди ўзингиз янгилик қўша оласиз!

  •   DiMaX
  •  571
  •  05.12.2020 10:55

Google «Хариталар»ига энди ўзингиз янгилик қўша оласиз!

Қидирув гиганти ўзининг Google Maps картографик сервисига янги функция қўшаётганини эълон қилди. Энди ундаги объектлар ҳақида фойдаланувчиларнинг изоҳлари ҳам кўрсатилади.

ЎҚИНГ: Google «Хариталар»дан ҳайдовчилар учун хушхабар бор!

«Хариталар» иловасининг янгиланган «Яқин атрофдагилар» (Explore) варақасида фойдаланувчиларнинг янгиликлари тасмаси пайдо бўлган. Унда картадаги муассасалар ҳақида уларнинг эгалари ва фойдаланувчилари қўшган суратлар ва ёзувлар акс этиб боради.

Мазкур янги функция ҳудуд янгиликларидан бохабар бўлишда, янги жойларни топишда фойдаланувчиларга ёрдам бериш мақсадида жорий этилган. У ерда ўзингизга севимли ресторан менюсига янги таом қўшилганини ҳам, шу атрофдаги дўконда акция кетаётганини ҳам билиб олишингиз мумкин. Табиийки, шу каби маълумотларни «Хариталар» иловасининг янгиликлар тасмасига ўзингиз ҳам қўша оласиз.

Google дастурчиларининг таъкидлашларича, фойдаланувчиларнинг янгиликлари тасмадаги энг кўзга кўринарли жойда туради. Янги функция дунё бўйлаб Android ҳамда iOS-қурилмаларга босқичма-босқич тарқатилмоқда ва Ўзбекистондаги Google Maps фойдаланувчилари ҳам яқин орада ундан баҳраманд бўлишади.

ЎҚИНГ: Google Maps ва бошқа хариталар масштабини битта бармоқда бошқариш мумкин!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!