Google ходимлари сирни очишди: хомтама бўлманг – ундан яширина олмайсиз!

  •   DiMaX
  •  841
  •  31.05.2021 15:43

Google ходимлари сирни очишди: хомтама бўлманг – ундан яширина олмайсиз!

Қидирув гигантининг ходимлари иқрор бўлишларича, Google сервисларидан фойдаланувчилар қаерда жойлашганликларини деярли яшира олмайдилар. Бунда ҳатто махсус созламалар ҳам ёрдам бермайди, деб ёзади Xabar.uz нашри.

ЎҚИНГ: Ким «ўғри», ким тўғри?

Ушбу маълумотлар Аризона штати (АҚШ) прокуратураси Google компаниясига қарши олиб борган суд жараёнида юзага чиқди. Унда маълум бўлишича, ҳатто фойдаланувчилар жойлашувдан биргаликда фойдаланиш созламаларини ўчиришганидан сўнг ҳам компания уларнинг қаерда эканликлари ҳақида маълумот тўплашда давом этади. Бундан ташқари, Google махфийлик созламаларини атайин топиш қийин қилиб қўйган, ўз махфийлик созламалари фойдаланувчиларга маъқул келган LG ва бошқа смартфон ишлаб чиқарувчи компанияларга эса босим ўтказган...

Хабарда айтилишича, Google’дан яширинишнинг ягона йўли — манзилни дуч келган жойда, кўча-кўйда ўрнатишдир.

Аризона прокуратураси айни шу сабаблар боис Google компаниясини фойдаланувчилар ҳақида ноқонуний равишда маълумот тўплашда айблади.

ЎҚИНГ: Яширин камера ўрнатилган: ижара квартираларида ёки меҳмонхоналарда яширин камерани қандай топса бўлади?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!