Google'дан навбатдаги хизмат ҳам бепул бўлиши мумкин!

Google'дан навбатдаги хизмат ҳам бепул бўлиши мумкин!

Google Play Movies сервиси Netflix, Apple TV, Amazon Prime ёки Hulu'лар каби стриминг хизматини тақдим этмайди: платформадан киноларни фақатгина ижарага олиш ёки харид қилиш мумкин, холос. Ҳозирда ушбу хизмат доирасида саноқли фильмларнигина текинга кўриш мумкин, бироқ хабар берилишича, бу яқин орада ўзгариши мумкин. Бу ҳақида Androod Authority сайти ёзмоқда.

XDA Developers сайтидагилар Google Play Movies & TV иловаси APK файлининг «ичак-човоғи»ни очиб кўришди. Аниқланишича, Google тез орада рекламалар эвазига платформадаги фильмларни бепул кўриш имконини тақдим қилиши мумкин. Илова кодлар қаторидан бири орқали тушунилишича, «юзлаб кинолаб, кам рекламалар» [бепул] мавжуд бўлади.

Бундан анлаш мумкинки, компания Play Movies'ни худди YouTube каби бепул, рекламалардан даромад келтирувчи платформага айлантириб, унинг қамров доирасини кенгайтирмоқчи.Google рекламали ушбу моделни Play Movies'да мавжуд барча киноларга татбиқ қиладими ёки фақат сараланган фильмларгина бепул бўладими-йўқми, буниси ҳозирча номаълум қолмоқда. Ушбу модель қачондан ишга туширилиши ҳам аниқ эмас. Аммо, шуниси аёнки, бу билан Play Movies оммабоплиги ошиб, хизматнинг бошқа стриминг сервислари билан рақобатдош бўла олиши таъминланади.

Play Movies'даги киноларнинг рекламалар сабаб текин бўлиши ҳақида сиз қандай фикрдасиз? Ушбу модель тақдим қилинса, сиз ҳам иловадан кўпроқ фойдаланасизми? Фикрларингизни Telegram'даги муҳокама гуруҳимизда ёзиб қолдиринг.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон ҳатто Google, Яндекс, AliExpress ва Netflix’га ҳам солиқ солмоқчи!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!