Google'дан яқин орада букламафон кутиб овора бўлманг

Google'дан яқин орада букламафон кутиб овора бўлманг

Кореянинг The Elec нашри ва таниқли инсайдер Росс Ёунг берган хабарларга кўра, Google'нинг анчадан бери миш-миш бўлиб келаётган букламафони чиқарилиши 2023 йилнинг баҳорига, (балким кейинги йил Google I/О тадбирига) қолдирилган. Аслида 2021 йилда тақдим қилиши керак бўлган букламафон 2022 йилнинг тўртинчи чорагида чиқарилиши кутилаётган эди.

The Elec нашри манбаларининг маълум қилишича, телефоннинг чиқарилиш санаси кечиктирилишига сабаб унинг шунчаки ҳали тайёр эмаслиги бўлган. Росс Ёунг ҳам ўз Twitter саҳифасида бир нечта манбалардан Google'нинг букламафони чиқарилиши кейинги йил баҳорига қолдирилганини айтган.

Олдин тарқатилган хабарларга кўра, икки дизайндаги букламафон: Galaxy Z Fold каби горизонтал букланадиган "Passport" ва Galaxy Z Flip каби вертикал букланадиган "Jumbojack" ички код номли смартфонларни синаётган эди. Бунда Google ўзининг 7.57 дюймли ички ва 5.78 дюймли ташқи экранга эга бўлиши айтилаётган Passport қурилмаси учун Samsung томонидан ишлаб чиқарилган дисплейлардан фойдаланилашини айтилган эди.

ЎҚИНГ: Google Imagen билан хаёлотни реалликка кўчирамиз

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!