Ҳали 24 июлда тақдим этиладиган Xiaomi Mi A2 Lite смартфонини аллақачон AliExpress’дан сотиб олишингиз мумкин!

  •   DiMaX
  •  3721
  •  17.07.2018 11:29

Ҳали 24 июлда тақдим этиладиган Xiaomi Mi A2 Lite смартфонини аллақачон AliExpress’дан сотиб олишингиз мумкин!

Android One туркумига мансуб Xiaomi Mi A2 смартфонининг турли хусусиятлари ва суратлари ошкор этиб келинмоқда. Аммо у билан бирга 24 июль куни Мадридда намойиш этиладиган Mi A2 Lite модели ҳақида маълумотлар бирмунча камроқ.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi A2 Lite сертификациядан ўтди

Қизиғи шундаки, расмий намойиши ҳали бўлиб ўтмаган Xiaomi Mi A2 Lite смартфонини AliExpress онлайн савдо платформасидаги Xiaomi MC дўкони аллақачон сотувга қўйган!

Mi A2 Lite модели дизайн ва техник таъминоти жиҳатидан яқинда тақдим этилган Redmi 6 Pro’га яқинроқ – экранида «кемтик» ҳам бор. Берилган маълумотларга кўра, у 2.0 гигагерц частотали Qualcomm Snapdragon 625 процессори базасида ишлайди. Унинг Full HD+ форматли дисплейининг ўлчами диагоналига 5,84 дюймни ташкил этади.

Xiaomi MC дўкони Mi A2 Lite смартфонини икки вариантда таклиф этаётир. Улардан биринчиси тилларанг корпусли бўлиб, 3/32 ГБ хотирага эга. Мазкур смартфонни олиш шартлари билан танишиш ҳамда 189.99 АҚШ долларига харид қилиш учун мана бу ҳавола орқали тегишли саҳифага ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: AliExpress’да энг сўнгги моделлардаги Xiaomi смартфонлари нархлари (2018 йил 16 июль)

Иккинчи вариантдаги Mi A2 Lite корпуси қора рангда, тезкор ва доимий хотраси эса 4/64 гигабайтга тенг. Унинг батафсил хусусиялари ва харид шартлари билан танишиш ҳамда 209.99 долларга олиш учун мана бу ҳавола орқали ўтинг.

Ҳар иккала вариантдаги смартфонда иккита SIM-карта уячасидан ташқари, алоҳида microSD-карта жойи ҳам мавжуд. Хотира картаси ёрдамида уларнинг хотирасини яна 256 гигабайтгача ошира оласиз.

Аммо ҳали Mi A2 Lite расмий тақдимоти бўлиб ўтмаганлиги боис, хариднинг ҳаққонийлигига биз кафолат бера олмаймиз. Шунингдек, холислик юзасидан, қуйидаги хабаримизда таъкидланган жиҳатга ҳам эътибор беришингизни сўраймиз...

ЎҚИНГ: Экспертлар: Xiaomi смартфонларини AliExpress’дан олманг, бу хавфли!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.